1- июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни“ тўғрисида
1- июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни“ муносабати билан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши томонидан кам таъминланган кўп болали, қийналган оилалар ҳамда хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларига “Касаба уюшмалари-болаларга” акцияси доирасида байрам тадбирлари уюштирилди.
Жумладан Тошкент шаҳридаги “Мирзо Улуғбек”, “Бобур” номидаги маданият ва истироҳат боғларига 660 (олти юз олтмиш) нафар болаларга байрам томошаларига чипталар олиб берилди. Шунингдек Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда болалар учун байрам тадбири ташкиллаштирилди. Тадбирда болалар Бошқарма ҳовлисида ўрнатилган Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар, сўнгра “Десней Ленд” маданият ва истироҳат боғидаги аттракционларда мазмунли дам олишди.
Бундан ташқари Марказий Кенгаш томонидан худудий кенгашларга болалар учун “Дўстлик афсонаси” фильмининг 1000 (минг) дона диски ҳам тарқатилди.
Ўтказилган тадбир ҳақида “Ишонч” газетасининг 2013 йил 4 июн-даги № 67 сонида “Кўнгиллар тоғдек юксалди” сарлавҳаси билан чоп эттирилди.