Click to listen highlighted text!
19.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

2017 йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган Фармонни мазмун-моҳиятини кенг ёритиш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди

2017 йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан авф этиш тўғрисида” ги имзоланган Фармонни мазмун-моҳиятини Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоғидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритиб келаётган касаба уюшма фаоллари орасида кенг ёритиш мақсадида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг юридик бўлими билан ҳамкорликда тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Жумладан, 21 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк Муборак туман филиалида, 29 декабрь куни Қарши ҳарбий госпитали, АТБ “Ипак йули” Қарши филиали  ҳамда АТБ “Микрокредитбанк” вилоят филиалларида бўлиб ўтган тадбирларда 428 дан ортиқ касаба уюшма фаоллари иштирок этишди.

Ўтказилган тадбирларда бирлашма юрист консульти А.Муратов сўз олиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг асоси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган инсонпарварлик, инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр қиммати ва бошқа хуқуқларининг олий қадрият сифатида тан олиниши каби умуминсоний принципларни амалга оширишдан иборатлиги, ҳамда қабул қилинган мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётан демократик ўзгаришлар инсонпарварликка тамойилига асосланганлиги хақида гапириб ўтди.

Ушбу имзоланган Фармоннинг мазмун моҳияти тармоқ тизимидаги барча касаба уюшма ташкилотларида кенг тарғиб қилинди.

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!