Click to listen highlighted text!
24.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида Республика спартакиадаси

2017 йилнинг 8-10 сентябрь кунлари Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ҳудудлар бўйича маъсул ташкилотчилари, Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси, туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида Республика спартакиадаси бўлиб ўтди.

Спартакиададан кўзланган асосий мақсад корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар, касаба уюшмаси фаоллари, маъсул ва мутасадди ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, мамалакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрамига байрамона кайфият туҳфа этишдан иборат бўлди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, шаҳар ва туман кенгашлари масъул ва мутасаддилари сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 26 йиллиги ва мазкур спорт фестивали билан самимий табрикладилар.

Спорт беллашувларида республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 150 нафардан ортиқ касаба уюшмалари фаоллари спортнинг мини футбол, шахмат, шашка, стол тенниси, бадминтон каби турлари бўйича қизғин беллашувларга киришдилар.

2 кун давом этган муросасиз баҳслар якуни бўйича ҳар бир спорт тури бўйича     1-,2-,3-ўрин ғолиблари тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда ташкилотчилар томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар, диплом ва медаллар билан тақдирландилар.

Спартакиада якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида Навоий вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни, Тошкент шаҳри жамоаси 2-ўринни, Фарғона вилояти жамоаси эса 3-ўринни эгалладилар.

Тақдирлаш маросимида шунингдек, “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи”, “Энг ёш иштирокчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун” , “Энг маҳоратли ҳужумчи”, “Энг моҳир дарвозабон”, “Спортни ривожлантиришдаги муносиб ҳиссаси учун” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар сараланиб, муносиб рағбатлантирилди.

Санъат усталарининг мусиқий чиқишлари спортчилар кайфиятига кайфият қўшди.

Қайд этиш лозимки, спартакиада барча иштирокчиларда ўзгача таассурот, кўтаринки руҳ бахш этди.

Ҳаётжон ШАРИПОВ,

Тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар

бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!