Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Касаба уюшма фаолларининг саёҳати

           Хива туман Қишлоққурилиш банкида жами 44 нафар касаба уюшма  аъзоси фаолият кўрсатади. Меҳнат жамоамизда ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда  ҳуқуқий манфаатларини химоя қилиш мақсадида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида жамоа шартномаси имзоланган.

         Жамоа шартномасининг барча бандлари бажарилганлиги сабабли ходимларимизга жамоамизда ишлашлари учун барча шарт-шароитлар етарли, улар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилган. Ходимларимиз жамоа шартномаси орқали иш берувчи ҳамда касаба уюшма ташкилоти томонидан моддий ва маънавий рағбатлантириб келинмокда.

        Бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан байрам саналарида турли маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар рағбатлантириб борилмокда.

     Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик байрами олдидан  бошланғич касаба уюшма ташкилотимиз томонидан 20 нафар касаба уюшма аъзолари иштирокида кўҳна кентнинг қадимий ва муқаддас  қадамжолари бўлган Султон Увайс бобо ва Шайх Жалил бобо зиёратгоҳларига саёҳат уюштирилиб, ходимлар маданий ҳордиқ чиқардилар.

         Биз мустақиллигимиз шарофати туфайли мана шундай озод ва обод Ватанда яшаб меҳнат қилиб келаётганлигимиз билан  фахрланамиз.

Мансурбек Собиров,

Хива  туман  Қишлоққурилиш банки

                касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!