МУСТАҚИЛЛИК ОБИДАЛАРИГА САЁҲАТ
“Соғлом она ва бола йили” дастури ҳамда давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш чора-тадбирлари асосида Жиззах Олий Ҳарбий Авиация Билим Юрти касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан Олийгохда ишлаётган аёллар ва фахрийларнинг Жиззах вилояти Янгиобод туманида жойлашган “Хўжамушкент” зиёратгоҳига саёҳати ташкил қилинди.
Замонавий меъморлик усулларидан фойдаланиб қурилган мажмуани зиёрат қилган тадбир иштирокчилари мустақиллик шарофати билан унут бўлаётган миллий қадриятларимиз тикланиб, диний арконларимизни бекаму кўст бажариш учун барча шароит яратилганлигидан Юртбошимизга миннадорчилик билдириб, истиқлолимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашимиз кераклиги ҳақида фикрлашдилар.
Саёҳат унутилмас лаҳзаларга бой бўлди ва барчада катта таассурот қолдирди.
Б.Қосимов,
Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шахар Кенгаши раиси