Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

«Асака” акциядорлик тижорат банки Республика бошқаруви билан тармоқ келишуви имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 49-моддасига кўра, тармоқ келишувлари тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, тармоқ ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб беради.

Куни кеча “Асака” акциядорлик тижорат банки Республика бошқаруви ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, банк тизимида ишловчи ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи 2020-2022 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан жорий йилнинг 8 июль куни 450-сон билан билдириш рўйхатидан ўтказилди.

Янги Тармоқ келишуви банкнинг 3000 нафарга яқин ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид ҳуқуқ ва манфаатлари қонуний кафолатига айланиши шубҳасиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!