Барча мумнун бўлди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2016 йилга мўлжалланган тадбирлар режасига биноан бошқарманинг биринчи ярим йиллик иш фаолиятида яхши натижаларга эришган бир гуруҳ ходимларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги Фарғона вилояти Қувасой шаҳар Арсиф қишлоғида жойлашган “Ахмад Ал Фарғоний” номли дам олиш масканида икки кунлик кўнгилли дам олишлари ташкил этилди.
“Масканда дам олувчилар учун яратилган шароитлар, жумладан янгидан қуриб ишга туширилган ва барча шароитларга эга бўлган замонавий ётоқхоналар, ошхона, сўлим ва озода хиёбончалар айниқса барча талабларга жавоб берувчи чўмилиш хавзаси барча дам олувчиларда катта таъсурот қолдирди” – дейди вилоят божхона бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Валижон Тоджибоев.
Дам олувчилар Мустақил давлатимизда меҳнаткашларни кўнгилли дам олишларига яратилаётган шароитлар ва қулайликлар учун шукроналик билдириб, касаба уюшмалари ва дам олиш маскани раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изҳор этади.
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси Фарғона
шаҳар кенгаши раиси Р.Раҳимов