Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Биз гиёҳвандликка қаршимиз”

     Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Нурота туман кенгаши  Нурота туман маънавият тарғибот бўлими билан ҳамкорликда 28 июн “Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш” куни муносабати билан тумандаги бир қатор ташкилот ва муассасаларда тадбирлар ўтказди.

       Жумладан: “Ғ.Ғулом” махалла фуқаролар йиғинида “Гиёҳвандликдан сақланинг” мавзусида, Нурота қишлок хўжалик касб-ҳунар коллежида “Гиёҳвандлик инсон ҳаёти заволи” мавзусида, 3-умумий ўрта таълим мактабида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида 58-умумий ўрта таълим мактабида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзуларида давра суҳбатлари ва тадбирлар ўтказилди. Бўлиб ўтган давра сухбати тадбирларида гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари, жамиятга таъсири ҳақида сўз юритилди.

       Бундан ташқари ёшларимиз бу йўлга кириб кетмаслиги учун уларни бўш вақтларни мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, ватанга бўлган мухаббатини янада ошириш кераклиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

 

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати

ходимлари касаба уюшмаси

Нурота туман кенгаши раиси

 М. Фахриддинов 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!