Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари асосида тартибли йўлга қўйиш” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши томонидан тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги 60 дан ортиқ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари иштирокида  “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари асосида тартибли йўлга қўйиш” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Ўқув-семинарда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини янада жонлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда Кўмаклашиш дастури”ни бажариш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотлари олдида турган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўқув-семинар ишида Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотнинг «Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли ҳамда “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралари тўғрисида”ги 182-Конвенциялари юзасидан ҳам атрофлича тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида иштриокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!