Click to listen highlighted text!
19.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Бухорода “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови”нинг ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича бошланғич ташкилотлар иштирокида амалий семинар!

Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳалардаги ислоҳотлар жараёни ҳаётнинг нақадар ўзгаришларга бой эканлигидан далолат беради. Ана шундай ўзгариш ва янгиланишлар замирида эса, инсон, унинг заҳматли меҳнати қадр топиб бораётгани тобора ёрқин намоён бўлмоқда.

Мустақил Ўзбекистоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллашида меҳнат муҳофазасини ҳар томонлама ривожлантириш, иш берувчилар томонидан қулай меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат жараёнидаги хавфсизликни таъминлаш,  ходимлар саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини қўллаб-қувватлаш асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ҳам корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси соҳасидаги ишларни янада такомиллаштириш, касб касалликлари ва жароҳатланишларнинг олдини олиш, иш жойларида хавфсизликни таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Меҳнатни муҳофаза қилишда бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг ҳам ўзига хос ўрни бор. Ходимлар ўз жойларида иш билан машғул эканлар, улар меҳнат жараёнида бахтсиз ҳодиса ва шикастланишларга дуч келмасликлари учун барча шароитлар яратилиши касаба уюшмаларининг доимий диққат марказида бўлиб, инсон азиз — қадри улуғ эканлигига яна бир бор амин бўламиз.

Ҳар бир бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида фаолият юритаётган ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан ҳар икки йилда бир марта “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови”нинг ўтказиб келинаётганлиги муҳим аҳамиятга эга.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Бухоро вилоят кенгаши ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят бўлими ҳамкорликда жорий йилнинг 25 январ куниМеҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови”нинг ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят тармоқ тизимининг 25 нафар бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари фаол иштирок этдилар ва касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Бухоро вилоят кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ҳодими И.Бердиев маъруза қилди.

Семинар давомида корхоналарда меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг семинар иштирокчиларига “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови”нинг вилоят босқичида иштирок этишлари ва бу бўйича керакли ишларни ташкил этишлари юзасидан тегишли йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш  бўйича касаба уюшма ташкилотлари зиммасига катта маъсулият юклатилганлиги, жойларда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга унумли таъсир кўрсатиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этишга эришиш касаба уюшмаларининг энг муҳим ва биринчи галдаги вазифаларидан бири эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Сўзга чиқган семинар иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олганликлари ҳамда ташкил этилган амалий семинар учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, келгусида бундай тадбирлар кўпроқ ўтказилса мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида сўз юритдилар.

Т.Қулиев

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати

ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!