Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Чексиз ҳурмат билдирилди

Шаҳрисабз туман Давлат солиқ инспекциясида жорий йилнинг 27 январь куни буюк давлат ва жамоат арбоби, жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган  етук сиёсатчи, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман кенгаши, Шаҳрисабз туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда сўзга чиққан Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Исмат Очилов биринчи мустақил Ўзбекистон давлати асосчисининг халқимиз олдидаги улкан хизматлари ҳақида гапирди.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман кенгаши раиси Роҳила Ишалиева, Шаҳрисабз туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Шавкат Қурбонов, инспекция бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Азамат Жалилов ва бошқалар биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти халқимиз ва ёшларимиз учун ибрат намунаси эканлигини таъкидлашиб, у кишининг хотирасига чексиз ҳурматларини изҳор қилишди.

Бундай хотира тадбирлари тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги тумандаги барча ташкилот, корхона ва муассасаларда ҳам бўлиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!