Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Функционал вазифалар

  • Республика Кенгашининг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида бевосита қатнашади.
  • Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан чақириладиган ҳуқуқий масалаларга тегишли йиғилиш ва мажлисларда қатнашади.
  • Тасарруфдаги ташкилотларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашади.
  • Қонунчиликка зид бўлган, қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларга пухта ишлаш учун қайтаради, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ҳуқуқий хулосалар беради, Республика Кенгаши раҳбарияти топшириғига кўра ёки ўз ташаббуси билан масъул ходимлар билан биргаликда ушбу лойиҳаларни пухта ишлашда қатнашади.
  • Тасарруфдаги ташкилотларнинг қонун ҳужжатлари ижросини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини жавобгарликка тортиш ҳақида Республика Кенгаши раҳбариятига таклифлар киритади.
  • Фармойишлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа барча қабул қилинадиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини Республика Кенгаши раҳбариятига тақдим қилинишидан олдин кўриб чиқади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади, бунда лойиҳаларга Республика Кенгашининг бошқа масъул ходимларидан кейин виза қўяди.
  • Республика Кенгашининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда қатнашади.
  • Тасарруфдаги ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда қатнашади.
  • Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилишини ташкил этади.
  • Қурултой, Республика Кенгаши мажлиси ва Раёсат қарорларининг ҳуқуқий ҳимояга оид қисмининг бажарилишини ўрганади, маълумотномалар тайёрлайди ва умумлаштирувчи масъул ходимга белгиланган муддатларда топширилишини таъминлайди.
  • Тасарруфдаги ташкилотларнинг фуқаролар мурожаатлари бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.
  • Республика Кенгашининг шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда қатнашади.
  • Тасарруфдаги ташкилотларда касаба уюшмаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масалаларини ўрганади.
  • Республика Кенгаши раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди.
  • Тасарруфдаги ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга оид ўқув-семинарлар, конференциялар ва мажлислар ўтказишда уларга амалий ёрдам кўрсатади.
  • Республика Кенгашида меъёрий ҳужжатлар амалдаги қонун ҳужжатларига асосан қабул қилинишини ва қонунларга ўзгартишлар киритилган ҳолларда, меъёрий ҳужжатларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириб борилишини таъминлайди.
  • Касаба уюшмаси аъзолари ва ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашади.
  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди.
  • Тасарруфдаги ташкилотлардан, шунингдек, айрим фуқаролардан тушган ариза, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқади.
  • Судларда ва бошқа идораларда Республика Кенгашининг мулкий, меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда бошқа манфаатларини ҳимоя қилади.
  • Шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади.
  • Иш берувчи ёки бошқарув органи вакили томонидан, фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар, барча корхоналар, муассасалар, ташкилотларда Меҳнат қонунчилиги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Аҳолини иш билан таъминлаш ҳақида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунларга қандай амал қилинаётганлигини назорат қилади.
  • Иш берувчининг меҳнат қонунини, жамоа шартномаси шартларини, иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунни бажарилишини таъминлашда уларга кўмаклашади.
  • Касаба уюшмаси Устави, уставга киритилган ўзгартиришлар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилишини ташкил қилади.
  • Вилоятларга хизмат сафарига чиқади, ўз соҳаси бўйича касаба уюшма фаолларига амалий-услубий ёрдам беради, ўқув-семинарлар ўтказади
  • Қуйи ташкилотлар учун методик қўлланмаларни, меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади, тайёрлайди ва жойларга етказади.
  • Республика Кенгашида фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини назорат қилади ҳамда ижросининг бориши тўғрисида Республика Кенгаши раисига ахборот киритиб боради.
  • Фуқаролар мурожаатини рўйхатга олиш дафтарларини юритади ва мурожаатларга доир ҳужжатлар жилдларини сақлайди.
  • Республика Кенгаши “Ишонч телефони”нинг мунтазам, сифатли ишлашини назоратга олади.
  • Республика Кенгашининг “Ёшлар Кенгаши” ишини бошқаради.
  • Нодавлат секторидаги корхоналарни касаба уюшмасига жалб этиш бўйича тасдиқланган тақсимот жадвалга асосан иш олиб боради.
  • Тасдиқланган тақсимот жадвали асосида Навоий ва Бухоро вилоятларига касаба уюшма фаолияти бўйича кураторлик фаолиятини олиб боради.
  • Кураторлик фаолиятини юритиш бўйича бириктирилган ҳудудлардан олган ҳар ойлик касаба уюшмаси фаолиятига доир маълумотларини ташкилий ишлар бўйича мутахассисга топширади.
  • Ҳар ҳафта иккитадан ўзига бириктирилган ҳудудлардан Республика Кенгашининг расмий веб-сайтига маълумотлар олади ва Республика Кенгаши раисига киритади.
  • Республика Кенгаши раисининг топшириғига асосан бошқа вазифаларни бажаради.
Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!