Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Энг фаол ёш банк ходими

Тошкент молия институтининг охирги курсида ўқиб юрган кезларим эди. Юртбошимизнинг 2006-йил 5-майдаги “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида”ги  Фармони билан танишиб қолдим. Шунда  кўнглимда ўқишни битириб шу банк тизимида ишлаш иштиёқи пайдо бўлган эди”-дейди “Энг фаол ёш банк ходими” танлови ғолиби Камол Сангиров.

Ўзбекистон Республикасида 2016-йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерацияси Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган “Энг фаол ёш банк ходими” танловининг  Жиззах вилояти ҳудудий тармоқ тижорат банкларида кўрик танловининг биринчи босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан банк тизимида фаолият юритаётган  ёш, илғор, ташаббускор, ижодкор ва  билимдон  банк ходимлари аниқланди.

АТБ “Микрокредитбанки” тизими  шахар, туман филиалларидан  вилоят танловида иштирок этган 27-нафар ёш мутахасислар  ўртасида биринчи ўрин  Камол Сангировга;

ТИФ Миллий банк тизими шахар, туман филиалларидан  вилоят танловида иштирок этган 17-нафар ёш мутахасислар  ўртасида биринчи ўрин  Хуршид Жавлоновга;

АТ “Қишлоққурилишбанк” тизими шахар, туман филиалларидан  вилоят танловида иштирок этган 24-нафар ёш мутахасислар  ўртасида биринчи ўрин  Камол Абдуллаевга;

АТ Асака банк шахар филиалидан  вилоят танловида иштирок этган 16-нафар ёш мутахасислар  ўртасида биринчи ўрин  Камолиддин Ҳазраткуловга;

АТИБ Ипотека банк шахар филиалидан  вилоят танловида иштирок этган    19-нафар ёш мутахасислар  ўртасида биринчи ўрин    Жахонгир Турғуновга;

АТ Халқ банки  тизимишахар, туман филиалларидан  вилоят танловида иштирок этган  48-нафар ёш мутахасислар  ўртасида биринчи ўрин   Дилфуза Юсуповага

АТБ Турон банк  шахар  филиалидан  вилоят танловида иштирок этган       17-нафар ёш мутахасислар  ўртасида биринчи ўрин   Сардор Сангировларга насиб этди. Умумий ҳисобда вилоят бўйича “Энг фаол ёш банк ходими” танловида       168  нафар  билимдонлар иштирок этдилар.

Вилоят босқичида  биринчи ўринни эгаллаган ғолиблар  ҳужжатлари “Низом”га асосан  иккинчи босқичда иштирок этиш учун Республика банклари ишчи груҳига тақдим этилди. Фото лавҳалар илова қилинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!