Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Энг фаол ёш банк ходими” кўрик танлови ўтказилди

Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг мазкур дастур ижросини таъминлаш тўғрисидаги қарорига асосан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ҳамкорлигида “Энг фаол ёш банк ходими” танлови ўтказилди.

2018 йил 7 июль куни Ўзбекистон банклари Ассоциацияси биносида ушбу танловнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Танловнинг барча босқичларида жами 2500 нафарга яқин ёш банк ходимлари иштирок этишди. Республика якуний босқичида ҳакамлар ҳайъати томонидан иккинчи босқичда ғолиб деб топилган 18 нафар энг фаол ёш банк ходимлари орасидан ғолиблар саралаб олинди.

Танловда энг фаол ёш банк ходимлари республикамизда изчил олиб борилаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида етарли тушунчага эгалиги, банк хизмат турлари янада такомиллаштириш ва банк тизимида янги инновацион ғояларни жорий этиш борасида киритган таклифлари ва уларнинг иш жараёнида жорий этилганлиги, ходимларнинг касаба уюшмалари ҳаракатидаги фаоллиги, ташаббускорлиги, чет тилларини билиши, ёш мутахассисларнинг ахборот–коммуникация технологияларидан фойдаланиш қобилияти ҳамда молия ва банк соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш, шунингдек, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга доир қонунчилик борасидаги саводхонлиги каби мезонлар асосида аниқланди.

 “Энг фаол ёш банк ходими” танловининг натижасига кўра, ХАТБ “Orient finans” Марказий амалиёт филиали Кредитлаш бўлими 1-тоифали мутахассиси Мирхамидова Навруза Камаловна 3-ўринни, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки департаменти Халқаро молия муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ва хорижий кредит йўналишларини жалб этиш бошқармаси бошлиғи Абдукаримов Мангуберди Илхом ўғли — 2-ўринни, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Кредитлаш ва инвестицион фаолиятни мувофиқлаштириш Департаменти Лойиҳаларни экспертиза қилиш ва молиялаштириш бўлими бошлиғи Гаипов Даврон Равшанович
1-ўринни эгалладилар. Танловнинг I-II босқичи ҳамда республика босқичида ғолиб деб топилган ёш банк ходимлари тадбир ташкилотчилари томонидан дипломлар, ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шуни таъкидлаш ўринлики, касаба уюшмалари ва ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган мазкур танлов истеъдодли ва истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш, янгидан янги истеъдод эгаларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этгани, шубҳасиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!