Click to listen highlighted text!
19.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Энг фаол ёш банк ходими” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими хусусида

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, ўзи танлаган касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғусини шакллантириш, ёш мутахассислар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш ҳамда истиқболли кадрларни танлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар билан имзоланган Қўшма қарорга асосан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон банклари Асоциацияси ҳамкорлигида “Энг фаол ёш банк ходими” танлови ўтказилди.

       2016 йил 29 июль куни Ўзбекистон банклари Асоциацияси биносида ушбу танловнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

      Танловнинг барча босқичларида жами 2000 нафарга яқин ёш банк ходимлари иштирок этишди. Республика якуний босқичида ҳакамлар ҳайъати томонидан иккинчи босқичда ғолиб деб топилган 21 нафар энг фаол ёш банк ходимлари орасидан ғолиблар саралаб олинди.

      Танловда энг фаол ёш банк ходимлари республикамизда изчил олиб борилаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида етарли тушунчага эгалиги, банк хизмат турлари янда такомиллаштириш ва банк тизимида янги инновацион ғояларни жорий этиш борасида киритган таклифлари ва уларнинг иш жараёнида жорий этилганлиги, ходимларнинг касаба уюшмалари ҳаракатидаги фаоллиги, ташабусскорлиги, чет тилларини билиши, ёш мутахассиснинг ахборот–коммуникация технологияларидан фойдаланиш қобилияти ҳамда молия ва банк соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш шунингдек, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга доир қонунчилик борасидаги саводхонлиги каби мезонлар асосида аниқланди.

    “Энг фаол ёш банк ходими” танловининг натижасига кўра, АТ “Aloqabank” Бош офиси ходими Махкамов Фаррух Муродович  3-ўринни, “Ipoteka bank” АТ Бухоро вилояти Сардор филиали ходими Ачилов Суннатилло Обидович — 2-ўринни, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Академик филиали бошқарувчиси Исмаилов Сардор Самидуллаевич фахрли 1-ўринни эгалладилар. Ҳудудий босқичларида ҳамда республика босқичида ғолиб деб топилган ёш банк ходимлари тадбир ташкилотчилари томонидан Дипломлар, ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

        Шуни таъкидлаш ўринлики, касаба уюшмалари ва ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган мазкур танлов истеъдодли ва истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш, янгидан янги истеъдод эгаларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этгани, шубҳасиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!