Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловининг Республика босқичи якунланди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил 9 апрелдаги 13-70 “с”-сонли раёсат қарорига мувофиқ ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловининг  “Суғурта агенти” ва “Бухгалтер” номинациялари бўйича Республика бўйлаб барча худудларда ёшлар ўртасида танлов ўтказилди.

Юқоридаги қарор билан тасдиқланан низомга асосан танловда 25 ёшгача бўлган суғурта агентлари, бухгалтерлар ва касб-хунар коллежи талабалари иштирок этдилар.

Танловнинг 1-, 2-,3- босқичларида 2000 дан зиёд ёш иштирокчилар иштирок этдилар.

Танловнинг 3- Республика босқичи 22-23 август кунлари бўлиб ўтди. Барча худудлардан ҳар бир номинация бўйича 14 нафардан жами 28 нафар иштирокчилар иштирок этдилар.

  Танловнинг якунига кўра қўйдагилар ғолиб деб топилди:

“Суғурта агенти” номинацияси бўйича

1-ўрин “Кафолат” суғурта компанияси АЖ Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани суғурта маркази суғурта агенти — Саиткулов Темур Фахриддин ўғли;

2-ўрин “Ўзбекинвест” ЭИМСКнинг Бухоро вилояти филиали офис менеджери — Худаярова Мохимбону Отабековна;

3-ўрин “Кафолат” Суғурта компанияси АЖ андижон вилояти Андижон шаҳри бўлими андерайдери — Рахмонқулов Наврузбек Улуғбек ўғлига насиб этди.

“Бухгалтер” номинацияси бўйича

1-ўрин “Ипак йўли” акциядорлик инновация тижорат банки Навоий филиали Ҳисоб хўжалик амалиётлари сектори етакчи мутахассиси — Атоев Акбар Набижон ўғли;

2-ўрин Андижон вилояти Олтинкўл иқтисодиёт коллежи битирувчиси — Мамасиддиқов Камолиддин Эгамназар ўғли;

3-ўрин Наманган вилояти Учқўрғон иқтисодиёт коллежи битирувчиси — Қодирова Мухлисахон Мансуржон қизига насиб этди.

Танловда иштирок этган хар бир иштирокчига Республика Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!