Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“ЭНГ ИЛҒОР ҲАРБИЙ ҲАМШИРА” кўрик-танловини ўтказиш ҳақида

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши Раёсатининг 2012 йил 10 ноябрдаги  “Энг илғор ҳарбий ҳамшира” кўрик-танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан “ЭНГ ИЛҒОР ҲАРБИЙ ҲАМШИРА” кўрик-танловининг якуний Республика босқичи 2012 йилнинг 10 ноябрь куни Мудофаа вазирлигининг Марказий Ҳарбий клиник Госпиталининг маданият саройида ўтказилди.

Тадбирда қатнашган тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши  Раёсат аъзолари кўрик-танлов талабларига риоя этган ҳолда ҳарбий тиббиёт ходимларининг профессионаллик савиясига, интеллектуал салоҳиятига, оилавий ҳаётдаги ўрнига эътибор қаратилиб юқори савияда ўтказилишига эришилди.

Ушбу “Энг илғор ҳарбий ҳамшира” кўрик-танловининг  ғолибларига Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари  касаба уюшмаси Марказий  Кенгашининг эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Тадбирнинг маданий қисмида Мудофаа вазирлиги Қуролли кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларидан ташкил топган “Юлдузча”  ансамбли иштирокчилари ижросидаги куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!