Click to listen highlighted text!
20.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Энг намунали бошланғич ташкилот” танлови ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.

Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг корхона, ташкилот ва муассасаларда тутган ўрни ва мавқеини янада ошириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур меъёрий-ҳуқуқий асосларни ва барча шарт-шароитларни яратиш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, 2011 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танловининг ўтказилиши бу соҳада қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди.

Кўрик-танловнинг ўтказилиши натижасида корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасидаги амалий ишларга, уларга етарли меҳнат ва маиший шароитларнинг яратиб берилишини, жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан барча ходимлар бирдек фойдаланишларини, касаба уюшмалари қўмиталари ва ташкилотчилари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш масалаларига бошланғич ташкилотларнинг эътибори кучайди.

Шу билан бирга, бугунги кун талабларидан, касаба уюшмалари тизимида барча йўналишларда амалга оширилаётган ишлардан келиб чиққан ҳолда, кўрик-танловни ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, унда барча бошланғич ташкилотларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг фаолиятини баҳолашда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таъминлаш соҳасида олиб бораётган ишларнинг аниқ натижаларига асосий эътиборни қаратиш мақсадида бу танлов ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон давлат муассасалари жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар Кенгаши томонидан танловнинг шахар босқичи ўтказилди. Танловда тармоққа қарашли 27 та бошланғич ташкилотлар иштирок этиб,  аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар орасидан 1-ўринни Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, 2-ўринни Архив бошқармаси, 3-ўринни Миллий хавсизлик хизмати бўлими бошланғич ташкилотлари ва 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида 1-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, 2-ўринни ТИФ Ўзмиллий банк, 3-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирликлари бошланғич ташкилотлари олишга мувофиқ бўлишди. Ғолиблар қиммат бахо совға ва дипломлар билан тақдирланди ва кейинги босқичга йўлланма олишди.

Р.Мадреимов

Масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!