Click to listen highlighted text!
26.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

ФАХРИЙ ЁРЛИҚ МУБОРАК!

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва прокуратура органлари билан бир неча йиллардан буён ижтимоий шериклик асосида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

“8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни” арафасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида ташкил этилган  тантанали тадбирда ижобий натижаларга эришган бир қатор жамоат ташкилотлари орасида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ҳам ютуқлари  алоҳида эътироф этилди.

Жумладан, ҳамкорликни ривожлантириш, давлат ва жамиятнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги хизматлари ва алоҳида ташаббуслари учун Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Абдумухторов Анваржон Акрамжонович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Фахрий Ёрлиғи билан тақдирланди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси  номидан Анваржон Абдумухторовни ушбу юксак эътироф ва эътибор билан самимий муборакбод этамиз ва келгусидаги ишларида улкан зафарлар тилаймиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!