Click to listen highlighted text!
19.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Фарғона шаҳар кенгаши томонидан тармоқ касаба уюшмаси аъзолари ўртасида спартакиада ўтказилди

2017 йилнинг 23 сентябрь куни “Ахмад ал-Фарғоний” номидаги дам олиш уйида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши томонидан тармоқ касаба уюшмаси аъзолари ўртасида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида спартакиада ўтказилди.

Спортнинг 5 та тури бўйича ўтказилган мусобақаларида 100 нафардан зиёд спортсевар касаба уюшма аъзолари иштирок этдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якуни бўйича 1-2-3 ўрин эгалари ҳамда “Спортни ривожлантиришдаги муносиб ҳиссаси учун”, “Энг маҳоратли хаваскор спортчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун” номинациялари ғолиблари мусобақа ташкилотчилари томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.

Спратакиада якунида ташкил этилган маданий тадбир иштирокчиларнинг мазмунли дам олишларини таъминлаб, уларга юқори кайфият бағишлади.

Спартакиададан кўзланган асосий мақсад корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрамига байрамона кайфият туҳфа этишдан иборат бўлди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!