Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Функционал вазифалар

  • Молиявий вазифаларни амалга оширади, барча бошланғич ташкилотларда молиявий ишларнинг тўғри йўлга қўйилиши ва маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилади.
  • Республика Кенгаши раисига молиявий масалалар бўйича доимий равишда ҳисобот бериб боради.
  • Ҳар ой бошланғич ташкилотлар кесимида аъзолик бадаллари тушумини таҳлил қилиб, Республика Кенгашии раисига белгиланган тартибда маълумот киритади.
  • Республика Кенгашининг штатлар жадвали, ҳаражатлар сметаси ҳамда бюджетининг йиллик ижроси бажарилиши бўйича Раёсат мажлисларига маълумот тайёрлайди.
  • Республика Кенгаши маблағларини сметада кўрсатилган мақсадларга тўғри сарфланишини назорат қилиб боради ва ижросини таъминлайди.
  • Жойлардаги ҳисобчилар билан доимий мулоқотда бўлиб, бухгалтерия ҳужжатларини тўғри расмийлаштирилишини назорат қилади.
  • Дебитор ва кредитор ташкилотлар билан муддати ўтган қарздорликларга йўл қўйилмаслигини назорат қилади, солиқ, статистика ва бошқа идораларга тақдим этиладиган ҳисоботларни тузади ҳамда ўз вақтида, сифатли топширилишини таъминлайди.
  • Тармоқ касаба уюшма ташкилотлари масъул ходимларига касаба уюшмаси бюджети маблағларидан амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ фойдаланиш мавзусида ўқув-семинарлар ташкил этади.
  • Республика Кенгаши ходимларининг ойлик маошлари ва бошқа барча тўловлари ҳисоб-китобларини амалга оширади, ходимларга тарқатади ва шу билан боғлиқ бўлган барча ҳисоботларни тузади ҳамда тегишли идораларга топширади.
  • Банк билан доимий мулоқотда бўлиб, кунлик тўлов топшириқномаларни банкка топширади, шунингдек, Республика Кенгаши ҳисоб рақамларида маблағларнинг ҳаракати бўйича банкдан кўчирма (выписка)ларни олади.
  • Ҳар 2 йилда бир марта Республика Кенгашининг молиявий фаолиятини Аудиторлик ташкилотлари билан келишган ҳолда, аудиторлик текширувидан ўтказилишини ташкиллаштиради.
  • Тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари балансида бўлган асосий воситалар устидан доимий назорат олиб боради ва уларни ҳисобдан чиқарилиши бўйича Федерация Кенгаши ёзма рухсати билан ҳамда Республика Кенгаши Раёсати йиғилишига маълумотлар тайёрлашни ташкиллаштиради.
  • Республика Кенгаши раҳбарияти билан келишган ҳолда касаба уюшма мулкини қайта ҳисоблаш ва баҳолаш учун мустақил экспертларни ҳамда консальтинг ва қайта баҳолаш ташкилотларидан мутахассисларни жалб этади.
  • Тасдиқланган йиллик иш режаси асосида бюджет маблағларининг сарфланиши ҳамда молиявий ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши бўйича Республика Кенгаши Раёсати йиғилишларига маълумот тайёрлайди.
  • Тегишли даврларда касаба уюшмаси бадаллари бўйича қарздорликларни ундирилишида жойларга чиқиб масъул ташкилотчиларга, таман, шаҳар кенгашларига ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталарига амалий ёрдам кўрсатади ва қилинган ишлар бўйича Республика Кенгаши ҳамда Федерация Кенгашига маълумот беради.
  • Ярим йиллик ва йиллик молиявий ҳисоботларни ҳамда Федерация Кенгаши ва Республика Кенгаши томонидан берилган топшириқларини ўз вақтида ва сифатли топширилишини таъминлайди.
  • Йил якуни билан Республика Кенгашининг молиявий ҳисоботларини умумлаштиради ва белгиланган тартибда маълумотлрни Адлия вазирлиги ҳамда Статистика қўмитасига тақдим этади.
  • Корхона кассасидаги нақд пул ҳамда қимматбаҳо қоғозларни сақланишини назорат қилади.
  • Тафтиш комиссияси аъзолари билан биргалиқда тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари молиявий ҳолатларини назорат қилади, амалий ёрдам беради.
  • Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қурултойи, Мажлиси ва Раёсати йиғилишларига масала тайёрлашнинг ташкилий тадбирларида иштирок этади.
  • Қуйи ташкилотлар учун ўз соҳаси бўйича методик қўлланмалар, меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқади, тайёрлайди ва жойларга етказади.
  • Вилоятларга хизмат сафарига чиқади, ўз соҳаси ҳамда бошланғич ташкилотлар тафтиш комиссиялари фаолияти бўйича касаба уюшма фаоллари ва тафтиш комиссияларига амалий-услубий ёрдам беради, ўқув-семинарлар ўтказади.
  • Республика Кенгаши аппарат ходимларига хизмат сафарлари  ҳаражатларини ўз вақтида тўлаш ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб-қитобларни тўғри олиб боришини таъминлайди.
  • Республика Кенгаши балансидаги хизмат машиналарини бензин билан таъминлайди, йўл варақаларини таҳлил қилиб, ишлатилган ёқилғининг ҳисоботини олиб боради.
  • Нодавлат секторидаги корхоналарни касаба уюшмасига жалб этиш бўйича тасдиқланган тақсимот жадвалга асосан иш олиб боради.
  • Тасдиқланган тақсимот жадвали асосида Қорақолпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятига касаба уюшма фаолияти бўйича кураторлик фаолиятини олиб боради.
  • Кураторлик фаолиятини юритиш бўйича бириктирилган ҳудудлардан олган ҳар ойлик касаба уюшмаси фаолиятига доир маълумотларини ташкилий ишлар бўйича мутахассисга топширади.
  • Ҳар ҳафта иккитадан ўзига бириктирилган ҳудудлардан Республика Кенгашининг расмий веб-сайтига маълумотлар олади ва Республика Кенгаши раисига киритади.
  • Республика Кенгаши раисининг топшириғига асосан бошқа вазифаларни бажаради.
Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!