Click to listen highlighted text!
28.03.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Функционал вазифалар

  • Масъул ташкилотчилар томонидан тармоқ касаба уюшмаси ходимлари ва фаолларининг малакасини ошириш бўйича доимий ўқитиш ишлари ҳамда ўқув семинарлар ташкил  этилишини мувофиқлаштириб туради, Республика Кенгаши томонидан ўтказиладиган ўқув-семинарлар режаларини ишлаб чиқади, амалга оширилишини таъминлайди.
  • Тармоқ касаба уюшмаси кадрлари ва фаолларини Федерация Кенгашиининг Ўқув марказида ўқитиш юзасидан таклифларни тайёрлайди ва Федерация Кенгашиига тақдим этади, шунингдек, ўқувларда уларнинг иштироки таъминланишини назорат қилади, зарурият бўлганда маърузалари билан қатнашади.
  • Тармоқ бошланғич ташкилотлари рейтингини шакллантиради.
  • Касаба уюшмаси тизимидаги намунали бошланғич ташкилотларига бошланғич ташкилотлар фаолларининг ташрифини ташкил қилган ҳолда ўзаро тажриба алмашишларини масъул ташкилотчилар ҳамкорлигида ташкил қилади.
  • Қуйи ташкилотлар учун ташкилий ишларга оид методик қўлланмаларни, меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва масъул ташкилотчиларга етказади.
  • Тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги кадрлар таркибини таҳлил қилади, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини ташкил этади. Раҳбар ва масъул ходимлар лавозимларига номзодлар “Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида кадрлар билан ишлаш тартиби тўғрисида Низом”да кўзда тутилган тартибда ҳудудий бирлашмалар билан келишилишини ҳамда тегишлича Республика Кенгаши, Федерация Кенгашиида суҳбатдан ўтказилишини ташкил қилади.
  • Республика Кенгаши аппарати ходимларининг жойларга чиққан ҳолда қуйи касаба уюшмаси ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш жадвалларини ишлаб чиқади, амалга оширилишини назорат қилади ҳамда таъминлайди.
  • Тасдиқланган регламентга мувофиқ Республика Кенгаши, Кенгаш Раёсати йиғилишларини ўтказиш режаларини тайёрлайди ва йиғилишлар ўтказилишини ташкил қилади.
  • Республика Кенгаши раиси, раис ўринбосари, масъул ходимлари, жумладан масъул ташкилотчилар лавозимларига кадрлар заҳирасини шакллантиради, уларнинг амалиёт ўташларини ташкил қилади. Қуйи ташкилотларнинг бу борадаги ишларини мувофиқлаштириб туради.
  • Касаба уюшмаси Республика Кенгашининг масъул ташкилотчилари билан доимий алоқада бўлиб, ҳудудда ўтказиладиган тадбирлар (конференциялар, мажлислар, йиғилишлар ва ҳ.к.) жадвалларини аниқлаб боради ва улар ишида Республика Кенгаши аппарати, раёсат аъзоларининг иштирок этиши юзасидан  Республика Кенгаши раисига таклифлар киритади.
  • Қуйи ташкилотларда ҳисобот-сайлов кампанияси боришини, шунингдек, ҳисобот-сайловлар якуни бўйича улар тақдим этган ҳисоботларни таҳлил қилади ва умумлаштиради.
  • Тармоқ касаба уюшмаси ҳамда қуйи ташкилотларнинг умумий фаолиятига оид маълумотларни ҳамда статистик ҳисоботларни таҳлил қилади, умумлаштиради ва белгиланган муддатда Федерация Кенгашига тақдим қилади.
  • Касаба уюшмаси ходимлари ва фаолларини тақдирлаш юзасидан Республика Кенгаши ва қуйи ташкилотлар таклифларини умумлаштириб, раҳбариятга киритади, мазкур масалага оид зарур ҳужжатларни расмийлаштиради.
  • Республика Кенгашининг келгуси ва жорий иш режалари ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, уларни тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсати йиғилишида кўриб чиқиш учун ўз вақтида киритилишини таъминлайди.
  • Қурултой, Мажлис ва Раёсат йиғилишларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш даврида раҳбарият топшириғига биноан Республика Кенгаши масъул ходимларининг ишини мувофиқлаштириб туради.
  • Касаба уюшмаси Қурултойлари, Республика Кенгаши мажлислари, Раёсат, йиғилишлари, шунингдек, тармоқ миқёсидаги бошқа тадбирларнинг баённомалари, стенограммаларини расмийлаштириш, асл нусхаларини сақлаш бўйича ишларни амалга оширади.
  • Касаба уюшмаси Қурултойлари, Республика Кенгаши мажлислари, Раёсат, йиғилишлари қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида назорат-режа ишлаб чиқади.
  • Касаба уюшма аъзолигига қабул қилиш, аъзоларни ҳисобга олиш масалаларини мувофиқлаштириб туради, касаба уюшмаси аъзолик билетлари билан таъминланиш ҳолатини таҳлил қилади ва шу масалага оид таклифлар киритади.
  • Касаба уюшмаси тизмида бошланғич ташкилотлар фаолиятини инвентаризациядан ўтказишни, “Бошланғич ташкилотлар инвентаризацияси китоби” юритилишини мувофиқлаштириб туради.
  • Касаба уюшмаси хизматига олинган янги бошланғич ташкилотлар тўғрисида маълумотларни умумлаштиради ва Федерация Кенгашига тақдим этади.
  • Жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда иштирок этади.
  • Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан республика бўйича
    ўтказиладиган тадбирларда тармоқ касаба уюшма ташкилотлари қатнашишини
    ташкиллаштиради.
  • Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хотин-қизлар билан ишлаш комиссиясининг ишини бошқаради.
  • Вилоятларга хизмат сафарига чиқади, ўз соҳаси бўйича касаба уюшма фаолларига амалий-услубий ёрдам беради, ўқув-семинарлар ўтказади.
  • ЎзКУФКга тегишли ҳужжатлар бўйича ахборот тайёрлайди ва топширади.
  • Йил якуни билан Республика Кенгашининг фаолиятини умумлаштиради ва белгиланган тартибда маълумотлрни Адлия вазирлиги ҳамда Статистика қўмитасига тақдим этади.
  • Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппаратида иш юритиш бўйича йўриқнома асосида иш ташкил килади.
  • Нодавлат секторидаги корхоналарни касаба уюшмасига жалб этиш бўйича тасдиқланган тақсимот жадвалга асосан иш олиб боради.
  • Тасдиқланган тақсимот жадвали асосида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида касаба уюшма фаолияти бўйича кураторлик фаолиятини олиб боради.
  • Кураторлик фаолиятини юритиш бўйича бириктирилган ҳудудлардан олган ҳар ойлик касаба уюшмаси фаолиятига доир маълумотларини ташкилий ишлар бўйича мутахассисга топширади.
  • Ҳар ҳафта иккитадан ўзига бириктирилган ҳудудлардан Республика Кенгашининг расмий веб-сайтига маълумотлар олади ва Республика Кенгаши раисига киритади.
  • Республика Кенгаши раисининг топшириғига асосан бошқа вазифаларни бажаради.
Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!