Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Функция ва вазифалар

Касаба уюшмаси раиси:

Қурултой томонидан 5 йил муддатга сайланади ва у билан меҳнат шартномасини касаба уюшмаси номидан Қурултой ваколат берган шахс имзолайди.

касаба уюшмасига бошчилик қилади, бир вақтнинг ўзида Кенгаш ва Раёсат раиси ҳам ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органларида, ўзини ўзи бошқариш органларида, иш берувчилар, жамоат бирлашмаларида, бошқа ташкилотларда, оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, хорижий мамлакатларда ва халқаро ташкилотларда касаба уюшмасининг вакили сифатида қатнашади;

ишончномасиз касаба уюшмаси номидан иш кўради;

Кенгаш ва тафтиш комиссиясининг қўшма мажлисларини ўтказади;

зарур ҳолларда касаба уюшмалари номидан баёнотлар беради, мурожаатнома ва тақдимномалар юборади;

меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва жамоатчилик экспертизасидан ўтказишда касаба уюшмасининг иштирокини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва қонунчилигига зид келадиган, касаба уюшмаси аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузувчи ҳаракатлар содир этилганда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига, иш берувчи ва уларнинг бирлашмаларига, ушбу ҳаракатларни бекор қилиш бўйича талаблар қўяди;

мазкур Уставда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида пул маблағлари ва мол-мулкни бошқаради;

касаба уюшмаси бюджетининг, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришга, маънавият ва жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ажратилган маблағлар жорий ижросини, шунингдек, Республика Кенгаши аппаратининг молиявий хўжалик фаолиятини таъминлайди;

касаба уюшмаси раиси ўринбосарларини сайлаш ёки лавозимидан озод этиш бўйича Раёсатга таклифлар киритади;

Республика Кенгаши аппаратининг тузилмасини, штатлар жадвалини тасдиқлайди, Республика Кенгаши аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади, уларнинг вазифаларини белгилайди, уларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллайди;

чет эл хизмат сафарига борадиганлар номзодларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

мазкур Уставда белгиланган ваколати доирасида фармойишлар чиқаради;

касаба уюшмаси номидан ишончнома беради;

Раёсатни чақиради, муҳокама қилинадиган масалалар юзасидан мажлисга материаллар тайёрланишини ташкиллаштиради, Раёсат мажлисига масалаларни киритади, қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлайди ва назорат қилади;

Кенгаш ва Раёсат қарорларини имзолайди;

касаба  уюшмаси номидан хўжалик шартномалари ва бошқа шартномаларни тузади;

Қурултой, Кенгаш ва Раёсат томонидан берилган ваколатлар доирасида бошқа ташкилий бошқарув, маъмурий-хўжалик ишларига оид функцияларни амалга оширади.

11.9.1. Раис қарори фармойиш шаклида қабул қилинади.

11.9.2. Қурултойлар оралиғида касаба уюшмаси раисининг ваколатини белгиланган муддатдан илгари тўхтатиш ва лавозимдан озод этиш тўғрисида қарор Кенгашнинг мажлисида қабул қилиниши мумкин.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!