Click to listen highlighted text!
24.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Гендер тенглиги” мавзусида давра суҳбати

Ипотека-банк Бош офисида банк Касаба уюшмаси ҳамда Ахборот ва банк брендини бошқариш хизмати ташаббуси билан “Раис билан қаҳва”  ноанъанавий учрашувининг навбатдаги сонида  “Ипотека-банк”АТИБ Бошқаруви Раиси ҳамда банкда фаолият олиб бораётган банкнинг аёл ходимлари иштирокида “Гендер тенглиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувда Ипотека-банк кенгаш Раиси Александр Пиккер ҳам иштирок этди.

Суҳбат очиқ тарзда, кўтаринки руҳда ўтиб банкнинг фаол аёллари томонидан иш жараёнида юзага келаётган муаммолар, турли таклифлари муҳокама қилинди. Аҳоли орасида аёллар, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича билдирилган фикрлар тадбир иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, банк тизимида аёл ходимлар мотивациясини ошириш, билим ва малакаларини оширишга имконият яратиш  хорижий банклар тажрибасини ўрганиш хусусидаги таклифлар атрофлича батафсил муҳокама қилинди.

“Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда аввало, ҳозирда яхши  тажрибага эга, тадбиркорлик кўникмалари шаклланган аёлларни эндигина бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган аёлларга ўзаро ёрдам беришини йўлга қўйсак, бу борада маълум бир ўқитиш ишларини олиб борсак” –дея тадбирда ўз таклифини  билдирган Лола Ганиева бу борада давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар  бериб ўтди .

Тадбирда аёл ходимлар учун банкда яратилаётган шарт-шароитлар хусусан тиббий суғурта полислари жорий қилиш кўзда тутилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!