Click to listen highlighted text!
18.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

ХАЛҚ ИШОНЧИНИ ОҚЛАЁТГАН АДОЛАТ ПОСБОНЛАРИ

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида жамиятда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти халқимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишида муҳим аҳамият касб этади.

2016 йил 19 декабрда “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг имзоланиши соҳага қаратилаётган эътиборнинг амалдаги бир ифодаси бўлди.

Таъкидлаш жоиз, прокуратура органлари жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда салмоқли ишларни амалга оширмоқда.

Бугунги прокуратура фаолиятини илгариги фақат айблаш ва жазолашга ихтисослашган ёпиқ маҳкама билан қиёслаганда, орада ер билан осмонча фарқни кўриш мумкин. Прокуратура органлари бугун том маънода, халқ прокуратурасига айланиб, халқ ишончига сазовор бўлмоқда. Прокурор назорати айбдорларни топиб жазолашга эмас, балки тизимли муаммо ва камчиликларни аниқлаб, бартараф этишга йўналтирилган назоратга айланди.

Тизим фаолиятидаги очиқлик ва шаффофликни тўлиқ таъминлаш борасидаги ишлар халқаро миқёсда ҳам эътироф этилаётгани бор гап.

Бундан икки ой олдин Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳузурида “Хотин-қизларнинг муаммолари бўйича 1211 қисқа рақамли Ишонч телефони”га келиб тушган 30 мингдан ортиқ мурожаатнинг ҳокимликлар томонидан кўриб чиқилиши ҳолатини прокуратура органлари қисқа муддатда ўрганиб чиқди.

Ўрганиш давомида вазифасига масъулиятсизлик билан қараган вилоят ва туман ҳокимликларига 120 та тақдимнома киритилиб, 57 нафар мансабдор шахсга интизомий ва маъмурий жазо чоралари қўлланилди. Мурожаатчиларнинг шу пайтгача ечимини топмаган юзлаб муаммолари ўз жойида ҳал этилди.

Соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун ижтимоий кафолатларни белгилаб бериш, ходимларнинг машаққатли ва масъулиятли фаолиятини рағбатлантиришга кўмаклашиш мақсадида 2020 йил 10 августда Бош прокуратура ва Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди.

Ушбу келишув орқали соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга қаратилган қатор имтиёз ва кафолатлар берилиши иш самарадорлигини янада ошириши шубҳасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, касаба уюшмалари жамоаси номидан қонун ва халқ ҳимоячилари бўлган барча прокуратура ходимларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз.

Анваржон АБДУМУХТОРОВ,

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!