Click to listen highlighted text!
21.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

ҲИСОБОТ-САЙЛОВЛАР ҚИЗҒИН МУҲОКАМАЛАР ОСТИДА ЎТДИ

Маълумки, жорий йил касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловлар йили ҳисобланади. Ҳисобот-сайлов йиғилишларида ўтган беш йиллик фаолият сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинади.

Жорий йилда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоғига тааллуқли 3284 та ташкилот, корхона ва муассасалардаги бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилиш (конференция)лари ўзига хос тарзда бўлиб ўтди.

Уларда ўтган беш йил давомида тармоқ касаба уюшма ташкилотлари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди.

Жумладан, ҳисобот даврида жамоа шартномалари орқали ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш, ходимлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, ходимларни соғломлаштириш, турли маданий ва спорт тадбирларини ташкил этиш, тарихий шаҳарлар, тоғли ҳудудлар, муқаддас қадамжоларга зиёрат ва саёҳатлар ташкил этиш борасида сезиларли ўсишга эришилган.

Шунинг билан биргаликда, тизимда ютуқлар билан бир қаторда баъзи бошланғич ташкилотлар ва туман кенгашларида муайян камчиликлар ва сусткашликларга йўл қўйилганлиги ҳам қайд этилди.

Ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишлари якунларига кўра, 425 та бошланғич ташкилотда касаба уюшмаси қўмиталаригаянгираислар сайланди.

Бошланғич ташкилотларнинг ҳисобот-сайловлари туман ва шаҳар кенгашларининг ҳисобот-сайлов конференцияларига уланиб кетди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш доирасида карантин тадбирлари эълон қилинганлиги боис ҳисобот-сайловлар Zoom дастури орқали онлайн тарзда ўтказилди.

Ҳисобот-сайлов конференцияларида туман ва шаҳар кенгашларининг беш йиллик фаолияти, тафтиш комиссияларининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий муҳокама этилиб, келгуси беш йилликдаги устувор йўналишлар ва вазифалар белгилаб олинди.

Конференциялар натижаларига кўра, 184 та туман, шаҳар кенгашларидан
28 тасига янги раислар сайланди.

Якунда эса, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг IX Қурултойига делегатлар сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг IX Қурултойи 2020 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти мажлислар залида очилиши кўзда тутилган.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!