Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан касаба уюшмаларининг “Хотира-абадий, жасорат мангу” акциясини ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Республика “Нуроний” жамғармаси таклифлари асосида Республика Мустақиллигини мустаҳкамлаш ва Конституциявий тизимини ҳимоялаш, халқимиз осойишталигини муҳофаза қилиш, хизмат бурчини бажариш чоғида фидойилик кўрсатиб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, узоқ йиллар сидқидилдан меҳнат қилган фахрийларни, ёлғиз кексалар ва ногиронларни қадрлаш мақсадида моддий ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари тизимга қарашли вазирликлар, Давлат қўмиталари ва жамоат ташкилотларида ишлаган касаба уюшма фаоллари ҳамда тармоқ касаба уюшма тизимида узоқ йиллар ишлаб, ҳозирда нафақада бўлган фахрийларга байрам концертларига ташрифлари уюштирилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши Раёсат аъзолари тизимдаги ташкилотларда ўтказилган байрам тадбирларида қатнашмоқдалар. Шунингдек Республика Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан бирга Тошкент шаҳридаги “Дўмбиробод” қабристонига хотирлаш маросимига ҳамда Тошкент шаҳар Ҳамза туманидаги “Келажак авлод” маданият саройига ўтказилган уч авлод учрашувида иштирок этдилар.