Click to listen highlighted text!
16.04.2021  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

ИМТИЁЗЛИ ЙЎЛЛАНМА: ИМКОНИЯТ ЯНАДА ОШДИ

Бугунги кунда коронавирусга чалинган беморларнинг айримлари ўпка пневманияси туфайли касалликни оғир кечирмоқда. Афсуски, пневманияда ўпканинг қайта тикланиши узоқ вақтни талаб этади. Бунда, айниқса, соғлом турмуш тарзи, витаминларга бой овқатларни танаввул қилиш, ва албатта, бадан тарбия ва нафас машқлари муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги 20 дан ортиқ санаторийлар карантин қоидалари юмшатилганидан сўнг ўз фаолиятини қайта тиклади. Энг муҳими, ушбу санаторийларнинг аксариятида бадан тарбия ва нафас машқлари ҳам йўлга қўйилган бўлиб, мижозлар 10 кун ичида танасида ижобий ўзгаришларни ҳис қила бошлайди. “Оқтош” каби тоғ бағрида жойлашган санаторийлар “қайта тикланиш” жараёнини бошдан ўтказаётганлар учун айни муддао бўлади.

Каронавирус касаллиги ёши катта инсонларда нисбатан оғирроқ ўтиши амалиётда ўз исботини топди. Касаба уюшма маблағлари ҳисобидан ходимларнинг ота ёки онаси учун санаторийлардан бирига имтиёзли йўлланма олиш имконияти яратилгани ёш аъзолар учун қўшимча имтиёздир.

Бунга қўшимча равишда пандимия ва унинг оқибатларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2020 йил 4 сентябрдаги қарори билан тасарруфдаги санаторийларга йўлланмалар бериш тартибига вақтинчалик ўзгартиш киритилди.

Амалдаги йўриқномага асосан ходим 2 йилда бир маротаба имтиёзли йўлланма олиши мумкин бўлган бўлса, қарор билан 2021 йилнинг март ойига қадар ҳар йили бир маротаба имтиёзли йўлланма олиш имконияти яратилди.

Оддий тилда тушунтирадиган бўлсак, 2019 йилда имтиёзли йўлланма олган ходимлар 2020 йилда ҳам санаторийларга имтиёзли йўлланма олиши мумкин. Худди шунингдек, 2020 йилда имтиёзли йўлланма олганлар, 2021 йилнинг 31 март кунига қадар яна бу имкониятдан фойдалана олади. Йўлланмаларни айнан қайси ходимга бериш масаласи ҳар бир бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ижтимоий адолат принципи асосида ҳал этилади.

Пандимия шароитида бундай имконият ва шароитларнинг яратилиши инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун тамойилининг касаба уюшмаларида жорий қилинган амалий кўринишларидан биридир.

Мансуржон МАХБУБОВ,

Ўзбекистон давлат муассасалари ва

жамоат хизмати ходимлари касаба

 уюшмаси Республика Кенгаши раисининг

 ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!