Click to listen highlighted text!
19.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Ипак йўли” акциядорлик инновация тижорат банки билан Тармоқ (тариф) келишуви имзоланди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши “Ипак йўли” акциядорлик инновация тижорат банки Республика бошқаруви билан ижтимоий шериклик тамойили асосида ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Жорий йилнинг 1 март куни “Ипак йўли” акциядорлик инновация тижорат банки Республика бошқаруви ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида имзоланган тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, банк тизимида ишловчи ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи 2020-2022 йилларга мўлжалланган Тармоқ (тариф) келишуви Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан 442-сон билан билдириш рўйхатидан ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!