Click to listen highlighted text!
24.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ижтимоий шериклик – амалда

Жамоа шартномаларининг тузилиши ҳамда уларнинг бажарилишига оид муҳокамалар иш берувчилар ҳамда меҳнат жамоалари ўртасидаги ижтимоий мулоқотнинг ёрқин ифодаси ҳисобланади.

Бунга мисол тариқасида, жорий йилнинг 22 февралида “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг  Навоий минтақавий филиалида жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижроси юзасидан меҳнат жамоаси йиғилишини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг  Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси У.Ахмедов ҳамда Навоий шаҳар кенгаши раиси Х.Разақовлар иштирок этдилар.

Йиғилишда жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижроси юзасидан иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботлари эшитилди.

Жамоа шартномасига киритилган бандларнинг 2015 йилда бажарилишига қониқарли баҳо берилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тармоқ касаба уюшмасининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси У.Ахмедов 2016 йилги Давлат дастурининг вазифалари ҳамда  устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, 2016 йилда касаба уюшмалари олдида турган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!