Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Касаба уюшмалари давр билан ҳамнафас” мавзусида ўтказилган ўқув-семинар тўғрисида

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши  томонидан 2013 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси фаоллари иштирокида “Касаба уюшмалари давр билан ҳамнафас” мавзусида  ўқув-семинар ўтказилди. Тадбирни тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши раиси в.б. Абдухамид Юлдашев бошқарди.

Касаба уюшмалари томонидан изчиллик билан олиб борилаётган ижтимоий шериклик муносабатлари, яъни ҳамкорликка оид битим, келишув ва жамоа шартномалари каби қонуний асослар йилдан-йилга мукаммаллашган ҳолда муҳим аҳамиятга эгадир. Айниқса, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Республика Савдо-саноат палатаси ўртасида Бош келишув имзолангани, ижтимоий шериклар сони ошиб бораётгани касаба уюшмалари фаолиятида туб бурилиш ясади.

Ўтказилган ўқув-семинарда мазкур масалаларга эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, яъни касаба уюшмалари фаолиятига доир Низом, Йўриқнома ва Тартиблар ва Услубий қўлланмалар ва бошқа ҳужжатлардан иш жараёнида фойдаланиш ва тадбирлар ўтказиш  тартиблари  тўғрисида батафсил  тушунтиришлар берилди.

Аъзоларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси, улар соғлигини мустаҳкамлаш каби масалалар акс этган тармоқ келишуви ҳамда жамоа шартномалари мазмуни янги қабул қилинган қонунлар асосида бойитилиб борилаётгани, кадрлар билимини кучайтириш, аъзолик афзалликларини асослаш мақсадида ташкил этилаётган ўқув-семинар, давра суҳбати ҳамда очиқ мулоқот тарзидаги учрашувлар ҳам ўз самарасини бераётганлигига тўхталди.

Семинар якунида иштирокчиларга тармоқ Марказий кенгаши томонидан чоп эттирилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раёсати ва Мажлисларида қабул қилинган Низом ва Йўриқ-номалардан иборат «Меъёрий ҳужжатлар тўплами»  ҳар бир бошланғич ташкилот етакчиларига топширилди ва ишни тўғри ташкил этишда ушбу қўлланмадан унумли фойдаланишлари ҳақида  тавсиялар берилди.

Ўқув-семинарда Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар касаба уюшмалари бирлашмасидан Д.Исламова,  М.Яхяева, Б.Шадиева, Ш.Ҳамраев, З.Шайховлар томонидан тадбир иштирокчиларининг кўплаб саволларига тушунтиришлар бердилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!