Click to listen highlighted text!
21.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Касаба уюшмасига қандай аъзо бўлиш мумкин?

        Касаба уюшмасига аъзо бўлиш ихтиёрийдир.

   Касаба уюшмаси Устави талабларини тан олувчи ва бажарувчи, аъзолик бадалларини мунтазам тўлаб борувчи 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқаро касаба уюшмаси аъзоси бўлиши мумкин.

        Агар 16 ёшга тўлган фуқаро иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлса ёки ўқув юртида таҳсил олаётган бўлса, касаба уюшмаси аъзолигига кириши мумкин.

      Касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиш ва ундан чиқиш фуқаронинг шахсий аризасига биноан, касаба уюшмаси гуруҳи, цех, бошланғич ташкилоти йиғилишида амалга оширилади.

    Касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиш ва ундан чиқиш санаси тегишли қарор қабул қилинган кундан ҳисобланади.Касаба уюшмасига қабул қилинган фуқарога бошланғич ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси (ташкилотчиси) томонидан ягона намунадаги аъзолик билети берилади.

      Касаба уюшмаси ташкилоти бўлмаган корхона, ташкилот, муассаса ёки бошқа иш жойларида ходимлар ва ўқувчиларни касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиш касаба уюшмаларининг туман (шаҳар) кенгашлари раёсатлари, бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари томонидан амалга оширилади.

     Бир касаба уюшмасидан бошқа касаба уюшмасига ўтганда, меҳнат фаолияти вақтинча ёхуд бутунлай тўхтатилган ҳолларда касаба уюшмаси ташкилоти билан алоқани узмаслик ва аъзолик бадалларини тўлаб туриш шарти билан, касаба уюшмасига аъзолик сақланиб қолинади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!