Click to listen highlighted text!
23.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Кенгаш

Навбатдаги Қурултойлар оралиғида касаба уюшмасининг сайлаб қўйиладиган доимий ҳаракатдаги раҳбар органи Кенгаш ҳисобланади.

Кенгаш таркибига лавозимига кўра касаба уюшмаси раиси ва унинг ўринбосарлари киради.

Кенгаш мажлиси заруриятга кўра, аммо 1 йилда камида бир марта чақирилади.

Кенгашнинг ваколат муддати 5 йил.

Кенгашнинг мажлислари Ижроия қўмита қарорига ёки Кенгаш аъзолари умумий сонининг камида 1/3 қисмининг талабига кўра чақирилади.

Кенгаш қарорлари қарор шаклида қабул қилинади.

Кенгаш мажлисларини касаба уюшмаси раиси, у йўқ бўлган ҳолларда ўринбосарларидан бири олиб боради.

Кенгаш раҳбар орган сифатида Ижроия қўмитаси масалаларига доир қарорлар қабул қилиши мумкин.

Ўз фаолиятида фақат Қурултой олдида ҳисобдордир.

Кенгаш ваколатига:

Уставда белгиланган вазифаларни ва Қурултойнинг қарорларини бажариш бўйича фаолиятни амалга ошириш;

ўз фаолияти тўғрисида 5 йилда камида бир марта Қурултойга ҳисобот бериш;

ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларига алоқадор, жумладан, бандлик, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, иш ҳақи, меҳнат шароити, ходимларнинг меҳнатини, соғлигини ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, уй-жой ва маиший турмуш шароити, маданий хизмат кўрсатиш, ходимларнинг ижтимоий кафолатлари масалалари бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва уларни қонунларда ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаш юзасидан фаолият олиб бориш;

бошқа мамлакатларнинг касаба уюшмалари ташкилотлари билан халқаро алоқаларни ривожлантиради, уларнинг тажрибасини ўрганиб бориш;

ўз фаолияти тўғрисида касаба уюшмаси аъзоларини мунтазам равишда хабардор қилиб бориш;

касаба уюшмаси мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;

Қурултой чақириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг касаба уюшмаси органлари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаш;

Ижроия қўмитага, касаба уюшмаси раисига алоҳида ваколатлар бериш;

касаба уюшмаси аъзоларининг касаба уюшмалари умумий вазифаларини бажариш борасидаги ҳаракатларини бирлаштиради ва мувофиқлаштиради, касаба уюшмаларининг республика миқёсидаги тадбирларини ўтказиш;

қонунчиликда касаба уюшмаларига бериладиган ҳуқуқларни амалга ошириш;

Ижроия қўмитанинг сон таркибини белгилаш ва 5 йил муддатга Ижроия қўмита аъзоларини сайлаш;

Қурултойлар оралиғида Кенгаш аъзоларини таркибдан чиқариш, сайлаш ва Кенгаш таркибига янги вакил этиб сайланган аъзоларнинг ваколатларини тасдиқлаш;

касаба уюшмаси фаолияти йўналишлари бўйича комиссиялар тузиш;

ўз фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни хабардор қилиш;

касаба уюшмаси раиси ўз хоҳишига кўра ёки бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этиш ҳақида ариза берган, саломатлиги ёмонлашгани туфайли ўз вазифаларини бажара олмай қолган ҳолларда Қурултойлар оралиғида касаба уюшмаси раисини сайлаш ва лавозимидан озод қилиш;

Қурултойлар оралиғидаги даврда касаба уюшмаси раиси ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилган ҳолда, Қурултой ўтказилгунига қадар касаба уюшмаси раиси вазифасини бажаришни унинг ўринбосарларидан бирига юклаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Кенгашнинг қарорига биноан Кенгаш ихтиёридаги айрим ваколатлар Ижроия қўмитага берилиши мумкин.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!