Click to listen highlighted text!
20.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Кўрик танлов ғолиблари аниқланди

«Энг фаол ёш банк ходими» номинацияси бўйича танлов вилоятдаги барча тижорат банкларида юқори савияда бўлиб ўтди. Танловнинг 1-босқичида вилоятдаги барча тижорат банкларидан 112 нафар энг фаол ёш банк мутахассислари иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан 112 нафар ёш мутахассисларни танловда иштирок этиш учун топширган хужжатлари ичидан иш фаолиятида эришган ютуқлари, ижодий ва илмий ишларининг ютуқлари, иннавацион ишланма ва лойиҳалари, лойиҳаларини амалиётга татбиқ қилиш меҳанизми ва самарадорлиги, оммавий ахборот воситаларида ўз соҳасига оид мавзуларда чоп этилган мақолалари, чет тилларини билиши, жамоат ишларида фаол иштирок этиши ва жамоада тутган ўрни ҳамда меҳнат фаолиятидаги ютуқларини асословчи ҳужжатларини, уларни видеолавҳа ёки слайдлардан фойдаланган ҳолда (презентация) намойиш этиши, молия ва банк тизимидаги ҳуқуқий онги, қонунчиликлардаги ўзгаришлар бўйича саводхонлигиига алоҳида эътибор қаратилди.

1-босқичда 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ғолиб иштирокчилар ташкилотларнинг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар. Танловнинг 1-босқичида 1-ўринни эгаллаган иштирокчи танловнинг и 2-босқичда иштирок этиш учун Республика тижорат банкларига юборилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!