Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Марказий Кенгаши 10 Раёсат йиғилиши

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши Раёсатининг 10-йиғилиши 2013 йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида ўтказилди.

Йиғилишни касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Раиси   в.б. А.Р.Юлдашев олиб борди.

Раёсат йиғилишида касаба уюшма Марказий Кенгаши Раёсати аъзолари, касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар масъул ташкилотчилари ва Мудофаа вазирлигининг бирлашган касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда Марказий Кенгаш аппарати ходимлари иштирок этдилар.

Тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши Раёсатида “Мустаҳкам оила йили” дастурининг бажарилиши якунлари тўғрисида, “Обод турмуш йили” дастурини қабул қилиш тўғрисида, “Касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг масъул ташкилотчиси тўғрисида намунавий Низом” ва “Марказий Кенгашларнинг масъул ташкилотчилари жорий этилган касаба уюшмалари тизимида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи раислар кенгашлари тўғрисида намунавий Низом”ни амалга киритиш тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Раёсати ва Мажлиси қарорлари билан қабул қилинган бошқа хужжатларни ижро учун қабул қилиш ва ушбу хужжатларни жойлардаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига етказиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, янги тахрирдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тўғрисида намунавий Низом” , бошланғич касаба уюшма ташкилотларнинг юқори ташкилотларга аъзолик бадалларининг миқдори ўзгарганлиги, топшириладиган сатистик ва бошқа хисоботларни топширишдаги янгиликлар мухокама этилди ва ушбу масалаларга таълуқли қарорлар қабул қилинди.

Кун тартибидаги масалаларни мухокама қилишда Марказий Кенгаш Раёсати ва Мажлиси аъзоларидан Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси раиси Боқибоев Э.Ж., Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси девони Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Умаров А.А., Республика хотин қизлар қўмитасидан, “Камолот” ЁИХ, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Сиёсий партиялардан сайланган тармоқ касаба уюшмаси Мажлиси аъзолари иштирок этиб, муҳокама этилган масалалар юзасидан ўз фикр мулохазаларини билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!