Click to listen highlighted text!
27.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислар ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар учун сайёр семинар ташкил этилди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси тизимидаги ташкилот вакиллари билан жорий йилнинг 22 июнь куни Бўстонлиқ туманида жойлашган сўлим дам олиш масканида “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонун тарғиботи юзасидан семинар ўтказилди.

Ўтказилган ушбу тадбирда 35 нафар меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислар ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллари иштирок этдилар. Семинарда Қонуннинг ҳар бир банди, унга киритилган ўзгартиришлар, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ алоҳида ваколатларга эга бўлган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат хокимияти органлари ваколатлари ва вазифалари белгиланлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Янги Қонуннинг 31 — моддасида касаба уюшмалари ташкилотлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Жойларда вакилларни сайлаш, уларни ўқитиш, билим савияларини ошириш каби масалалар кенг ёритилиб берилди. Ушбу семинарда касаба уюшмалари томонидан меҳнат муҳофазаси соҳасида олиб борилаётган ишлар, вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ёритиб берувчи ведеороликлар намойиш этилди.

Шу қаторда корхоналарда жамоа шартномаларини тузиш, унинг ижросини доимий муҳокама қилиш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш юзасидан профилактика ишларини кучайтириш, ходимларнинг дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда, ҳодимларни меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлигининг бошқа ҳил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларига амал қилиниши ҳолатлари, шунингдек, ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан соҳага масъуллар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот ва тавсиялар берилди.

Иштирокчилар томонидан ишлаб чиқилаётган қонуности, меъёрий ҳужжатлар ва Низомларга таклифлар киритилди, уларни қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Семинар якунида ташкилотда меҳнатнатни муҳофаза қилиш бўйича амалга ошириладиган ишлар ва юритиладиган хужжатлар, бахтсиз ходисалар рўй берганда амалга ошириладиган ишлар ва хабар бериш схемаси каби мавзуларда интерактив ўйинлар ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!