Click to listen highlighted text!
24.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 6 февралдаги “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида”ги 21-10 “с” сонли қарори асосида, давлат муассасалари ва жамоат хизмати  ходимлари Навоий вилоят касаба уюшмасига аъзо ташкилот, муассасалар, бошланғич касаба уюшма қўмиталар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар ўртасида жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Танловнинг “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” ҳамда “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациялари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати давлат унитар корхонаси Навоий вилоят бошқармаси касаба уюшма қўмитаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича вакили ғолиб  деб топилиб, тармоқ касаба уюшмаси Республика босқичига иштирок этиш  йўлланмасини қўлга киритди.

2016 йил 23 апрел куни ўтказилган Республика босқичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати ДУК Навоий вилоят бошқармаси “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” ҳамда “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациялари бўйича 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати ДУК Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи Рустам Давидович Сулаймоновга  Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташаккурномаси топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!