Click to listen highlighted text!
27.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини олиб боришда бошланғич касаба уюшма қўмиталари ҳамда вакиллар ишини самарали ташкил этиш” мавзуига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилдти

Давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти тизими ташкилотида “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини олиб боришда бошланғич касаба уюшма қўмиталари ҳамда вакиллар ишини самарали ташкил этиш” мавзуига бағишланган ўқув-семинар ҳақида.

2018 йилнинг 7 декабрида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси  ҳамда  Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ҳамкорлигида “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини олиб боришда бошланғич касаба уюшма қўмиталари ҳамда вакиллар ишини самарали ташкил этиш” мавзуига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Унда вилоят Бандлик бош бошқармаси, “Саноатгеоконтехназорат” минтақавий инспекцияси вакиллари, давлат муассасалари ва жамоат хизмати  ходимлари касаба уюшмасига аъзо  корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иш берувчилари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар, меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислар иштирок этдилар.

Ўқув-семинар дастурига асосан маърузачилар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бердилар. Шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, меҳнатда жароҳатланиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда олдини олиш борисидаги долзарб вазифалар тўғрисида алоҳида тўхталинди.

Ўқув-семинар якунида корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўришда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг маъмурий-жамоатчилик назоратини кучайтириши юзасидан тавсиялар берилди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.(Фотолавҳалар илова қилинди).

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!