Click to listen highlighted text!
19.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Ўзбекистон ваТожикистон ўртасидаги муносабатлар кўп асрлик тарихга эга. Ўзбек ва тожик халқларини умумий тарих, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ишонч, ўхшаш анъаналар бирлаштириб туради. Икки қўшни давлат ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашиши, чегара назорат пунктларининг очилиши, давлатларимиз ўртасидаги темир йўл ва авиақатновларнинг тикланиши халқларимиз томонидан қувонч билан кутиб олинди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктив мулоқот, мавжуд муаммоларни ҳал қилишда ҳамфикрликка асосланган бўлиб, бу кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга янги туртки бермоқда.

Ана шундай самарали ҳамкорлик бугун касаба уюшмалари тизимида ҳам йўлга қўйилгани барчамизни хурсанд қилади. Гап шундаки, жорий йилнинг 28  май куни Тожикистон Республикасининг пойтахти Душанбе шаҳрида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Тожикистон давлат, жамоат ва банк муассасалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Қўмитаси ўртасида англашув ва ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Томонлар ўзаро тенглик ва ҳурмат принциплари асосида касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашни ҳамкорликнинг асосий йўналиши сифатида қайд этдилар.

Шунингдек, Меморандум доирасида ҳар иккала томон ишчи делегацияларининг мунтазам ташрифларини, ҳамкорликда долзарб мавзуларда конференция, форум, семинар, симпозиумлар, давра суҳбатларини,касаба уюшмалари аъзоларининг Ўзбекистон ва Тожикистоннинг диққатга сазовор ва тарихий масканларига туристик саёҳатларини ташкил этиш, МДҲ ва бутун дунёда касаба уюшмалари ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, нуфузли халқаро касаба уюшмалари ташкилотларида ҳар иккала томон манфаатларини ўзаро қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон ва Тожикистон касаба уюшмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун катта салоҳият мавжуд. Кўп асрлик ва яхши қўшничилик муносабатларидан фойдаланиб, икки давлат ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга ҳисса қўшаётганлигимиздан мамнунмиз.

 

Мансуржон МАХБУБОВ

Республика Кенгаши аппаратининг

ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!