Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Мини футбол мусобақалари

Маълумки, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар, касаба уюшмаси фаолларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали мехнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш касаба уюшмаларининг асосий вазифаларидандир.

Жорий йилнинг 30-31 март кунлари “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тизими ходимлари ўртасида “Давлат статистика қўмитаси кубоги — 2018” мини-футбол бўйича спартакиада ташкил этилди.

Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликни тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мазкур спорт байрамида тизимдаги ҳар бир ҳудуддан 16 жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Кескин кураш ва қизиқарли онларга бой бўлган спорт байрамида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари, Диплом ва медаллари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!