Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

МУҲОКАМА ҚИЗҒИН БАҲС ВА МУНОЗАРАЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Маълумки, шу кунларда барча корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларининг 2015 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Куни кеча Бухоро вилоят Давлат Архив иши бошқармасида бўлиб ўтган муҳокама йиғилиши қизғин баҳс ва мунозаралар остида ўтди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи А.Турсунов кириш сўзи билан очиб, жорий йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтганлиги ва унда 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари кўриб чиқилганлиги, ҳурматли Президентимизнинг ушбу мажлисдаги маърузаларининг мазмун-моҳияти, жорий йилда аниқ ва манзилли вазифаларни белгилаб олиш зарурияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят Давлат Архиви директори С.Аббосова, бошқарма касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Жўраевалар сўзга чиқиб, ўтган 2015 йилда жамоа шартномаси орқали ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминлашга корхонада катта эътибор қаратилганлиги, 38 нафар ходимлар иш берувчи ва касаба уюшмалари ўртасидаги ижтимоий шериклик асосида яратиб берилаётган кўплаб имтиёз ва кафолатлардан фойдаланиб келишганлигини таъкидладилар.

Музокараларда сўзга чиққан бошқарма ходимлари, Ф.Абдураҳмонова, М.Юнусова, С.Азимова, О.Қамбарова ва бошқалар ташкилотда кам таъминланган оилалар вакилларига моддий ёрдам кўрсатиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини  Республиканинг турли сиҳатгоҳларида соғломлаштириш, меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари орқали хавфсиз, қулай меҳнат шароитларини яратиш каби кенг қамровли ишлар ташкил этилганидан ўз миннатдорликларини билдирдилар.

Қизғин баҳс мунозараларга бой бўлган йиғилишда бошқарма ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткаларининг разряд коэффициентларини кўтариш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар, шунингдек уй-жой қурилиши учун ссудалар бериш, жамоа шартномаси орқали ходимлар меҳнатини рағбатлантириш каби масалаларда оқсоқликлар борлиги қайд этилиб, тегишли таклифлар билдирилди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси Ҳ.Шарипов иштирок этди ва маъруза қилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!