Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Мустақил Ўзбекистон 25 ёшда

Фарғона ҳарбий 162госпитали бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг 10-июнь куни ҳарбий госпитал раҳбарияти ва ходимлари иштирокида “Мустақил Ўзбекистон 25 ёшда” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатини госпиталнинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси М. Абдубаннопова Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25-йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” тўғрисидаги қарорини ўқиб бериш билан очиб берди.

Шунингдек давра суҳбати иштирокчиларига госпитал бошлиғининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари майор А.Эрназаровнинг “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон” майор С. Алиқуловнинг “ Мустақил Ўзбекистоннинг пўлат қалқони” мавзуларидаги маърузалари хавола этилди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар Республикамиз Президенти рахнамолигида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг турмуш даражаси кундан-кунга яхшиланиб, шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлиб, дунё миқёсида давлатимиз обрў-эътиборининг юксалиб бораётганлиги ва иқтисодиётнинг барча жабхаларида ютуқларга эришилаётганлиги хақидаги фикрларини баён этдилар.

Давра суҳбати сермазмун ва қизиқарли тарзда ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!