Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Музокаралар бўйича тавсиялар

      Музокаралар олиб бориш бўйича тавсиялар: Халқаро меҳнат ташкилотининг ижтимоий шерикликка таалукли «Жамоавий музокараларни ташкил этиш ва олиб бориш ҳуқуқи тамойилларини қўллаш тўғрисида»ги №98, «Жамоавий музокараларда кумаклашиши тўғрисида»ги №154 ратификация килинган конвенциялар ҳамда Меҳнат кодексининг 31-, 32-, 33- моддалари асосида иш берувчилар билан музокаралар олиб борилмоқда.

     Музокаралар олиб боришдан мақсад, бир томондан, ташкилотнинг самарали фаолият курсатишига қаратилган чораларни ишлаб чиқиш бўлса, иккинчи томондан, ходимлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни яхшилаш, меҳнат қилиш учун соғлом ва хавф-ҳатарсиз шароитларни яратиш билан қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир.

     Ҳар қайси тараф жамоа шартномаси, келишувини тузиш ва ўзгартириш юзасидан музокаралар олиб бориш ташаббуси билан чиқишга ҳақлидир.

      Касаба уюшмаси, ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўзларини вакил қилган ходимлар номидан музокаралар олиб бориш, жамоа шартномасига, келишувига ўзларини вакил қилган ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи иловалар таклиф этиш ва уларни имзолашга ҳақлидир.

     Агар ходимлар томонидан бир вақтнинг ўзида ходимларнинг бир нечта вакиллик органи қатнашаётган бўлса, улар музокаралар олиб бориш, жамоа шартномаси ёки келишувининг ягона лойиҳасини ишлаб чиқиш ва бундай шартнома ёки келишувни тузиш учун бирлашган вакиллик органи ташкил этадилар.

     Жамоа шартномаси, келишувини тузиш, ўзгартириш ва тўлдириш учун иш берувчи, иш берувчилар бирлашмаси (уларнинг вакиллари) билан касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ўртасида музокаралар олиб борилади. Зарур ҳолларда музокараларда ижро этувчи ҳокимият органлари иштирок этадилар. Иш берувчилар, ижро этувчи ҳокимият органлари касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари кўриб чиқиш учун таклиф этган меҳнатга оид ва ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан музокаралар олиб боришга мажбурдирлар. Тегишли ёзма хабар олган тараф етти кунлик муҳлат ичида музокараларга киришиши шарт.

       Аввалги жамоа шартномаси, келишувининг амал қилиш муддати тугашига қадар уч ой мобайнида ёки бу ҳужжатлар билан белгилаб қўйилган муддатда ҳар қайси тараф бошқа тарафга янги жамоа шартномасини, келишувини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш тўғрисида ёзма хабар беришга ҳақлидир.

     Музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойихасини ишлаб чиқиш учун томонларнинг баробар сонли вакиллардан иборат комиссия ташкил этилади.

     Комиссия таркиби, музокарани ўтказиш муддати кун тартиби тарафлар қарори билан белгиланади.

     Музокараларда иштирок этаётган тарафларга жамоа шартномаси, келишувининг мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва муҳокама қилишда тўла эркинлик берилади.

   Иш берувчилар ва уларнинг бирлашмалари, ижро этувчи ҳокимият органлари касаба уюшмаларига, ходимларнинг бошқа вакиллик органларига музокаралар учун ўзларидаги зарур маълумотларни беришлари шарт. Музокараларнинг қатнашчилари, музокара олиб бориш билан боғлиқ бўлган бошқа шахслар, башарти ўзлари олган маълумотлар давлат ёки тижорат сири бўлса, уларни ошкор қилмасликлари керак. Бу маълумотларни ошкор қилган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

         Агар музокаралар жараёнида тарафлар ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муросага кела олмаган бўлсалар, баённома тузилиб, унга тарафларнинг бу сабабларни бартараф этиш учун зарур чоралар ҳақидаги тугал равишда баён этилган, шунингдек музокараларни қайта тиклаш муддатига доир таклифлари киритилади.

        Музокара жараёнида жамоа фикрини инобатга олиш учун касаба уюшма қўмитаси ходимларнинг таклифларини тўплаши ва таҳлилини қилиш керак.

       Касаба уюшма қўмитасиниг асосий мақсади – ходимларнинг ҳимоясининг энг юқори даражасини таъминлайдиган таклифлар ҳамда мажбуриятларни жамоа шартномасига киритилишга эришишдир.

      Музокараларни тўғри олиб борилса уларга тўғри ёндошилса жамоа шартномаси – иш берувчига ҳам, ходимларга ҳам яхши кўрсаткичлар ва юқори даромад олишларига қўмақлашувчи ҳужжат бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!