Click to listen highlighted text!
21.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ижроия қўмита

       Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси

Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси касаба уюшмасининг сайлаб қўйиладиган коллегиал ижроия органи ҳисобланиб, касаба уюшмаси фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Қурултой ва Республика Кенгашининг мутлоқ ваколатларидан ташқари касаба уюшмасининг барча масалаларига доир қарорлар қабул қилади.

Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси таркибига лавозимига кўра касаба уюшмаси раиси ва унинг ўринбосарлари киради. Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг қолган аъзолари, уларнинг ўринбосарлари — дублёрлари Республика Кенгаши Мажлисида сайланади.

Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилиши заруриятга қараб, аммо ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади.

Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси ўз ваколати доирасида ҳаракат қилиб:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва иш берувчиларнинг Бирлашмалари ўртасида тузилган Бош Келишувга асосланган ҳолда тегишли вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан ҳамкорликда тармоқ (тариф) келишувини тузишга эришади;

ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатларига доир масалаларни қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва фаолият олиб боради;

иш берувчилар, уларнинг Бирлашмалари томонидан меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этишларини назорат қилиб боради, аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилади;

аҳолининг бандлик даражасини таҳлил қилади, ишсизликни камайтириш, вақтинча ишсизларни ижтимоий ҳимоялашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва аниқ ишларни олиб боришда давлат органларига кўмаклашади;

ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади, касаба уюшмалари ҳаракатига доир муҳим масалалар бўйича қарорлар, баёнотлар, мурожаатномалар қабул қилади;

касаба уюшмаси аъзолари томонидан илгари сурилган ҳимоя талабларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, суд органларида ўз вакили орқали қўллаб-қувватлайди, ходимларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш учун қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳуқуқларидан фойдаланади;

белгиланган тартибда касаба уюшмаси билан келишиш учун киритилган норматив ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиб беради;

Республика Кенгаши Мажлисини чақиради, унинг кун тартиби ва ўтказиш жойи юзасидан таклифлар киритади, муҳокама қилинаётган масалаларга оид материалларни тақдим этади, қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ва назоратини ташкил қилади;

Республика Кенгаши Мажлислари оралиғида касаба уюшмаси раиси ўринбосарларини сайлайди ва лавозимидан озод қилади;

касаба уюшмасига янги аъзоларни қабул қилиш, шунингдек, аъзоликдан чиқариш масалаларини ҳал қилади;

касаба уюшмаси бўлинмалари тўғрисида низомларни тасдиқлайди;

бирлашган касаба уюшмаси ташкилотини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларини тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

касаба уюшмаси бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

касаба уюшмасининг фаолияти билан боғлиқ турли йўналишлардаги инспекция, бирлашма, кенгаш, комиссия ва ҳоказоларни тузиш бўйича қарорлар қабул қилади.

қуйи касаба уюшмаси ташкилотларининг таклифига асосан марказлашган ҳолда касаба уюшмаси қуйи ташкилотларининг товар моддий бойликларини харид қилади;

йиллик статистик ҳисоботларни тасдиқлайди;

касаба уюшмаси ходимлари, аъзолари ва фаолларини Давлат мукофотлари билан мукофотлаш ҳақида ўзи аъзо бўлган касаба уюшмалари бирлашмасига илтимоснома киритади;

касаба уюшмаси эсдалик ва кўкрак нишони, Фахрий ёрлиғи, Фахрий унвонларини таъсис этади ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

касаба уюшмаси Фахрий ёрлиғи, нишонлари, унвонлари билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

қуйи касаба уюшмаси ташкилотларининг сайлаб қўйиладиган раҳбарлик лавозимларига номзодларни таклиф қилиши мумкин;

касаба уюшмаси рамзий белгиси (тимсоли)нинг намунасини тасдиқлайди;

бошқа мамлакатларнинг касаба уюшмалари ташкилотлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан халқаро алоқаларни ривожлантиради, уларнинг иш тажрибасини ўрганади, шунингдек, ўз фаолиятини тарғиб қилади;

касаба уюшмаси номидан халқаро шартнома ва битимлар, Меморандумлар тузади;

бир йилда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида Республика Кенгашига ҳисобот беради;

касаба уюшмаси фаолиятининг барча йўналишлари бўйича Республика Кенгаши ваколатига кирадиган масалалардан ташқари услубий тавсиялар ишлаб чиқади;

касаба уюшмаси аъзолари ва фаолларини ўқитиш борасидаги ишларини ташкил қилади, йўналтиради ва мувофиқлаштиради;

белгиланган ваколатлар доирасида касаба уюшмаси мулки ва маблағларини тасарруф этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

касаба уюшмаси тасарруфидаги муассаса, ташкилот ва корхоналарни ташкил этиш, бошқа мулк шаклига айлантириш, қайта ташкил қилиш, ижарага бериш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, уларнинг фаолиятини йўналтиради ва назорат қилади;

янги иш ўринлари яратиш мақсадида касаба уюшмаси маблағи ҳисобидан тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

мазкур Уставда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида касаба уюшмаси ва унинг бўлинмалари, шунингдек, унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар пул маблағлари ва мол-мулкини бошқаради;

мазкур Уставда кўзда тутилган мақсадларга эришиш учун ўзи таъсис қилган (тасарруфига олган) ташкилотлар, корхоналар орқали тадбиркорлик, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолиятларни олиб боради, олинган даромад фақат мазкур Уставда белгиланган мақсадларга йўналтирилади;

касаба уюшмаси Марказий аппарати даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадвалини тасдиқлайди;

корхона, ташкилот, муассасаларга ҳомийлик ва молиявий ёрдамлар кўрсатиш масаласини кўриб чиқади;

қуйи касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан касаба уюшмаси Марказий аппаратига ҳисоботлар топшириш тартибини, уларни тақдим этиш даврийлигини белгилайди;

касаба уюшмаси бўлинмалари ва тасарруфидаги ташкилотларининг ҳисоботларини тинглайди;

бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг, шу жумладан, юридик шахс мақомига эга бўлмаган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг ҳисобини юритади;

қуйи касаба уюшмаси ташкилотлари, жумладан, бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари органлари қарорларида қонун бузилиши ҳолатлари мавжуд бўлса, уни 10 кун муддатда қайта кўриб чиқиш ва қонунга мувофиқлаштириш бўйича қарор қабул қилади;

ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган касаба уюшмаси бўлинмалари, касаба уюшмаси тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар раҳбар ва масъул шахсларига нисбатан ваколат доирасида чора кўради;

касаба уюшмаси Марказий аппарати иш режасини тасдиқлайди;

касаба уюшмаси Марказий аппаратининг тузилмасини ва штатлар жадвалини тасдиқлайди;

Қурултой ва Республика Кенгаши томонидан ваколат берилган бошқа вазифаларни ҳам бажаради;

касаба уюшмаси раисига алоҳида ваколатлар бера олади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!