Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Самарқанд тарихига бир назар!

Жорий йилнинг 5-6 август кунлари давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан бошланғич касаба уюшмаси фаоллари иштирокида Мустақиллигимизнинг         26 йиллиги муносабати билан ҳамда “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурининг ижросини таъминлаш ва дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ташкил этиш мақсадида, тармоқ тизимида фаолият кўрсатиб келаётган 50 нафардан ортиқ касаба уюшмаси фаоллари Самарқанд шаҳрининг тарихий қадамжоларига зиёрат қилдилар.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси фаоллари Самарқанд шаҳридаги зиёратларини Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қабрларини зиёрат қилишдан бошладилар ва зиёрат давомида Мустақиллик йилларида Самарқанд вилоятида жойлашган ислом оламининг буюк алломалари қадамжолари бўлмиш “Имом ал-Бухорий”, “Хўжа Дониёр”, “Гўри Амир”, “Мирзо Улуғбек”, Шохи-зинда, зиёратгохларига, Улуғбек расадхонаси, “Улуғбек”, “Тиллакори” ва “Шердор” мадрасаларига ҳамда Самарқанд шаҳрида жойлашган бошқа тарихий обидаларга ҳам ташриф буюришди.

 Ҳар бир тарихий обидага борилганда уларнинг маънавий меъроси хусусида маърузалар тингланди, инсонни комилликка чорловчи сўзлар касаба уюшмаси фаолларига катта таъсурот қолдирди.

 

Туроб Қулиев,

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!