Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Шунқорлар”

Ёшларда ватанпарварлик руҳини шакллантириш, уларни мудофаа қўшинларида хизматни ўташ, ҳарбий билим юртларига ўқишга кириш учун руҳан ва жисмонан тайёрлаш, улар ўртасида Ватанга муҳаббат, ҳарбий ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, Ватанимиз хавфсизлигини таьминлаш учун масъулиятни янада кучайтириш мақсадида ҳар йили анъанага мувофиқ “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилиб келинмоқда.

            Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Дастурига асосан Ўзбекистон касаба уюшмаси федерацияси ўртасида 2017 йилда ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар режасига мувофиқ бир қатор тадбирлар, амалий машғулотлар ўтказилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 26-27 апрел кунлари Бухоро Нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежига “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

            Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари бирлашмалари кенгаши, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ва бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур беллашувда иштирокчилар 13 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Жумладан, жисмоний ва ҳарбий тайёргарлик, сиёсий-ҳуқуқий фанлар ва Биринчи Президентимизнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асари мавзуси бўйича билим даражалари синовдан ўтказилди.

            Мазкур мусобақада 130 нафардан ортиқ “Шунқорлар” клуби аъзолари ҳамда 100 нафардан ортиқ кўнгилли ёшлар жалб этилди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда Бухоро вилоятида жойлашган касб-ҳунар коллежларининг жамоалари иштирок этишди.

            Мусобақа натижаларига кўра Бухоро Солиқ коллежи жамоаси 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, бир қатор наминациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

            1-ўринни эгаллаган Бухоро Солиқ коллежи жамоаси “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичига қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.

 

 

            Ўзбекистон давлат муассасалари ва

            жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси Т.Қулиев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!