Click to listen highlighted text!
18.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Спорт — саломатлик гарови

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт билан шуғулланиш орқали турли касб касалликларининг олдини олиш мақсадида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида ўтказилаётган спартакиадага старт берилди.

Спортнинг 6 тури – бадминтон, баскетбол, шахмат, шашка, сузиш, стол тенниси бўйича ўтказилаётган мусобақаларда Бухоро вилоят ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Жумладан,  Бухоро вилояти бош тиббий мехнат эксперт комиссияси (ТМЭК)да спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар да ташкилотнинг 62 нафар ходимлари ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра Мирали Болотов фахрли 1-ўринни, Азамат Ҳамдамов 2- ўринни, Насиба Астанова эса 3- ўринни эгаллаб шоҳсупадан жой олдилар.

Худди шундай мусобақалар вилоят ИИБ Тиббиёт бўлимида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. 60 нафардан ортиқ ходимлар беллашган мусобақада Карима Камоловага тенг келадигани топилмади. Фахрли 2- ва 3-ўринларни Дилшод Шарипов ва Мадина Қодировалар забт этдилар.

Шунингдек, Бухоро шахар ҳокимлиги ҳузуридаги “Бухоротехнопарк” ДУК да ташкил этилган мусобақаларда ташкилотнинг 29 нафар ходимлари орасидан Фарход Бозоров, Гулнарбону Тоирова, Зохирбек Мавлоновлар зафар қучдилар.

Барча иштирокчилар ташкилотчиларнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Мусобақалар республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб, барча ташкилот ва муассасаларида давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!