Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Тармоқ касаба уюшмаси туман Кенгашлари, бошланғич ташкилотларининг Устав бўйича фаолиятлари намунали тарзда олиб борилишини ташкил этиш, “Устоз-шогирд” тизимини жорий этиш ҳамда жойларда Ёшлар Кенгашларининг иш фаолиятлари борасида амалга оширган ишлар тўғрисида

Юқоридаги масала тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши аппарат ходимлари томонидан жорий йилнинг август ойи давомида жойларга чиқиб ўрганилди. Жумладан, Марказий Кенгаш Раёсатининг 2012 йил 26 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари худудидаги туман кенгашлари, бошланғич ташкилотларининг Устав бўйича фаолиятлари намунали тарзда олиб борилишини ташкил этиш тўғрисида”ги 8-6 сонли қарори асосида Самарқанд, Жиззах, Андижон, Наманган, Навоий вилоят Кенгашлари тизимидаги туман кенгашларига ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, Самарқанд вилоятида Жомбой тумани, Жиззах вилоятида Зомин тумани, Навоий вилоятида Хатирчи тумани, Андижон вилоятида Олтинкўл тумани ва Наманган вилоятида Наманган туманларининг тармоққа кирувчи ташкилотларида ҳам касаба уюшмаларининг фаолияти ўрганилди.

Кўрилган тармоқ касаба уюшма Кенгашлари қошида тузилган эксперт комиссиялар томонидан барча вилоятдаги жамоа шартномаси лойиҳалари экспертиза қилинган. Жорий йилнинг январь ҳолатига тармоқдаги мавжуд 3052 та юридик шахс мақомига эга корхона, муассасалардан 2995 тасида жамоа шартномалари тузилган.

Бошланғич касаба уюшма ташкилотларига туман Кенгашлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан жамоа шартномалари бажарилиши бўйича йиғилишларни ўтказиш борасида амалий ёрдам кўрсатилди. “Мустаҳкам оила йили” дастурининг бўлимлари бажарилиши бўйича мониторинг ҳар ойда олиб борилмоқда.

Тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши Раёсатининг 2012 йил 26 апрелдаги “Коллеж битирувчилари бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича “Устоз-шогирд” тизимини жорий этишга оид кўшимча чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 8-5 сонли қарори асосида тармоқдаги ташкилотлар миқёсида мониторинг ўтказилиб, уч томонлама тузилган шартномалар асосида битирувчиларнинг ишга қабул қилинишида кўмаклашилмоқда. 2011-2012 ўқув йили касб-ҳунар коллежлар 3-босқич талабаларининг амалиёт ўташлари учун тармоқдаги ташкилотларда барча шароитлар яратилган бўлиб, 2618 та ташкилот ва муассасаларда 14753 нафар битирувчилар ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларини ўташди.

Бундан ташқари, Андижон, Наманган, Навоий, Самарқанд вилоят Кенгашларининг коллеж битирувчилари бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича “Устоз-шогирд” тизимини жорий этиш ва Ёшлар билан ишлаш, уларни касаба уюшмасига жалб қилиш борасидаги фаолиятида ҳам қатор самарали ўзгаришлар мавжуд. Марказий кенгаш Раёсатининг 2011 йил 8 август “Устоз-шогирд” усулини жорий этиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 4-8о сонли қарори қабул қилинган эди ва бу борадаги мониторинг ишлари 2011 йил сентябрь ойидан бошлаб олиб борилмоқда. Ҳозирги кунга қадар 2010-2011 ўқув йили коллеж битирувчиларининг жами 2684 нафари тармоқдаги 615 та ташкилотларига ишга кириб, ўз иш жойида фаолият олиб бормоқда. Шу билан бирга коллежни имтиёзли диплом билан тамомлаган ҳамда кам таъминланган оила фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида касаба уюшма маблағларидан моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Касаба уюшмаси Марказий Кенгаши Раёсатининг 2012 йил 26 апрелдаги 8-5 сонли қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари ҳисобидан 568 нафар кам таъминланган коллеж талабаларига касаба уюшма маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, ўрганишлар кўрсатдики, тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг 2008 йил 25 ноябрдаги 15-3 сонли раёсат қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари, тармоқдаги барча қуйи бўғин ташкилотларида Ёшлар кенгашлари ва Ёшлар билан ишлаш комиссияси фаолияти йўлга қўйилган. Ёшлар билан ишлаш комиссиясининг раиси ҳамда комиссия аъзолари сайланган.

Фаолиятни янада такомиллаштириш ва оптималлаштириш бўйича жойларда Ёшлар Кенгаши ва ёшлар билан ишлаш комиссия аъзоларини сайлашда ўқимишли, замон билан ҳамнафас айни пайтда зукко ва интилувчан ёшларни аъзоликка жалб этилмоқда.

Ёшлар билан ишлаш комиссияси фаолиятида жонбозлик кўрсатган, вазиятни тўғри баҳолай олган, амалга ошираётган ишлари намунали деб топилган ёшларни касаба уюшмалари маблағларидан рағбатлантириб борилмоқда ҳамда уларнинг хизматларидан самарали фойдаланган ҳолда касаба уюшмаларининг турли жабҳаларида ҳамкорликка чақирилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!