Click to listen highlighted text!
19.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўқув-семинар

КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ БИТИРУВЧИСИ: ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР 

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифати ва самарадорлигини ошириш, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада касаба уюшмалари томонидан ҳам коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасига мувофиқ қатор ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши билан ҳамкорликда Бухоро Юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Касб-ҳунар коллежи битирувчиси учун ишга қабул қилиш тартиблари, меҳнат қонунчилиги, ёшлар учун имтиёз ва кафолатлар” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда иштирок этган битирувчи курс ўқувчиларига коллеж битирувчиларининг жойларга ишга борганидан кейин бериладиган ҳуқуқ ва имтиёзлари, норасмий бандликдан расмий бандликка ўтиш афзалликлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Хусусан,  меҳнат шартномаларини расмийлаштириш ва унинг муддатлари, битирувчилар учун синов муддатларини белгиланмаслиги, коллеж битирувчиларига берилган имтиёз ва кафолатлардан самарали фойдаланиш омиллари, амалиёт ўтовчи коллеж битирувчи  талабаларини иш бошлашларидан олдин кириш ва иш жойидаги хавфсизлик техникаси борасидаги йўриқлардан ўтказилиши, махсус иш кийимлари билан таъминлаш, ноқулай шароитдаги ва хавфли ишларга жалб қилинмаслик, иш берувчи билан иш жараёни давомида муаммолар вужудга келадиган бўлса, кимларга мурожаат қилиш кераклиги каби масалалар бўйича тушунчалар берилди.

Семинар қатнашчиларига шаҳар касаба уюшмасининг “Ишонч телефони” рақамлари ҳамда буклетлари тарқатилди.

Очиқ мулоқот ва ўзаро савол-жавоб руҳида ўтган семинардан коллеж битирувчилари ўзига керакли маълумотларга эга бўлишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!