Click to listen highlighted text!
20.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўқув-тренинг машғулоти ўтказилди

2019 йил 8 февраль куни Ўзсаноатқурилишбанк акциядорлик тижорат банки Ўқув марказида Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш мавзусида ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди. Ушбу ўқув-тренинг машғулотларида 44 нафар ходим иштирок этиб, мазкур соҳани тизимда янада ривожлантириш мақсадида Меҳнат муҳофазаси йўналишидаги ҳозирги кун талаблари ва уни юритишдаги долзарб вазифаларга оид  масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, ҳозирги давр талабларидан келиб чиққан ҳолда Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуннинг янги тахририга киритилган ўзгартиришлар, ходимлар ҳаётининг ва саломатлигининг ишлаб чиқариш иқтисодий кўрсаткичларидан устуворлиги, иш берувчининг ходимлар меҳнат қилишлари учун мақбул шароитлар яратиб бериши лозимлиги, бу борада иш берувчининг, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимларнинг масъулиятлари, жавобгарликлари ва ҳуқуқлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шу жумладан, Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилишда касаба уюшмаларининг  роли тўғрисида Д.Эрдашев маъруза қилиб, мазкур соҳада касаба уюшмаларининг жамоат ташкилоти сифатида аҳамияти катталиги, ходимларнинг иш жойида хавфсиз фаолият олиб боришларини назорат қилиш, бажарилиши лозим бўлган  таклиф-мулоҳазаларини иш берувчига тақдим этиш ҳуқуқлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!